Россияда ўзбекистонлик эркак консуллик биносидан ўз ўғлини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Хабарга кўра, 10 январь куни Санкт-Петербург полициясига боланинг онаси — 23 ёшли аёл мурожаат қилган. У уч ойлик ўғли Красноармейская кўчаси, 4-уйда жойлашган Ўзбекистон Бош консуллиги биносидан ўғирлаб кетилганини айтган. Боланинг биологик отаси буни аёлга билдирмасдан қилгани таъкидланади.
Полиция ходимлари зудлик билан 21 ёшли гумонланувчини Пушкин шаҳрининг Сапёрная кўчасидаги уйлардан биридаги хонадондан топиб, қўлга олган. У қўшимча тергов ўтказиш учун бўлимга олиб кетилган, чақалоқ эса онасига топширилган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган. Мазкур факт юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, ҳодисанинг барча ҳолатлари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)