Финляндия ички ишлар вазири Мари Рантанен матбуот анжуманида Финляндия ҳукуматининг Россия билан чегарадаги назорат-ўтказиш пункти ёпилишини 11 февралгача узайтириш тўғрисидаги қарорини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, “Россиянинг ҳаракатлари мамлакат раҳбариятига бошқача қарор қабул қилишга имконият қолдирмади”.
Финляндия ИИВ раҳбари, шунингдек, “Россиянинг гибрид таъсири хавфи ҳали ҳам мавжуд бўлгани учун чегараларни ёпиб қўйишни давом эттириш кераклигини” айтди.
9 январь куни Мари Рантанен назорат-ўтказиш пунктининг ёпилишини узайтириш ва ҳатто чегараларни бутунлай ёпиб қўйишга рухсат берди. Бунгача 14 декабрь куни Финляндия ҳукумати Россия билан чегарани бир ойга бутунлай ёпган эди.
Финляндия ҳукумати чегаралар ёпилишига мигрантлар оқимини сабаб қилиб кўрсатмоқда. Финляндия президенти Саули Ниинистё мигрантлар оқимининг юзага келишида россиялик чегарачиларни айблади. Буни Финляндия НАТОга қўшилишга интилаётгани учун “Кремлнинг қасоси” деб атади.
Изоҳ (0)