Ўзбекистон президентининг қарори билан Дилшод Аҳмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар у 2021 йил январь ойидан буён “Ўзметкомбинат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари — ижрочи директор лавозимида ишлаб келган.
Дилшод Аҳмедов (1972 йилда туғилган) — И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети битирувчиси. Москвадаги “Сколково” бошқарув мактабида ўқиган. Ўзбекистон ва Россияда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда саноат корхоналари активларини бошқариш тажрибасига эга.
Аввалроқ инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Олимхон Рустамов Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Изоҳ (0)