• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Геосиёсий таҳлил: 2024 йилда дунёни қандай сиёсий ўзгаришлар кутмоқда?

    2023 йил том маънода йирик давлатлар ўртасида геосиёсий кураш йили бўлди, десак хато бўлмайди. Чунки ушбу йилда узоқ вақтдан бери давлатлар ўртасида ухлаб ётган конфликтлар уйғониб кетди. Масалан, Венесуэла қўшни Гайананинг бир қисмига даъво қилиб чиқди. Исроил Ғазо секторини ўзиники қилмоқчи. Албатта, бу инқирозлар дунё иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди.

    2024 йилда дунё қандай сиёсий ва иқтисодий ўйинларга гувоҳ бўлиши мумкин? “Дарё” ушбу мавзуда бир қатор сиёсатшунослар билан суҳбатлашди.

    – 2024 йилда Россия-Украина можароси қандай кечади, уруш тугаши мумкинми?

    Фарҳод Каримов, сиёсатшунос:

    – Россия-Украина урушига 2024 йилнинг февраль ойида 2 йил бўлади. Бу икки томонлама зиддият халқаро даражага ўтиб кетди. Украина геосиёсий можаролар маконига айланди. Ушбу можарода халқаро кучлар икки қисмга бўлинди. Мана шундай мураккаб вазиятга келиб қолган конфликтнинг охири кўринмаяпти. Бутун дунё 2 йил давомида Россия қайси жабҳаларда кучсиз эканлигини кўрди. Худди шундай Украинада ҳам муаммолар кўзга ташланди. Назаримда, уруш 2024 йилда ҳам давом этади.  Уруш якунланиши учун ечим таклиф қилиниши керак. Лекин ечим сифатида ҳеч нарса ўртага чиққанича йўқ. Менимча, бу ечим Москвада ҳам, Киевда ҳам бўлмайди, балки бошқа геосиёсий марказлар томонидан топилиши мумкин. 2024 йилда Украина уруши актив фазада эмас, балки позицион ҳолатда давом этади. Яъни бунда Россия ўзи эгаллаб олган ҳудудларни сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Украина бўлса, бор ҳудудини қўлдан бой бериб қўймасликка интилади.

    2024 йилда Украина 2 та фронтда уруш олиб боришга мажбур. Биринчи фронт қуруқликда бўлса, иккинчи фронт – Қора денгизда. Мана шундай ҳолат ва ичкаридаги беқарорлик Украинага қандайдир ноқулайлик туғдириши мумкин. Назаримда, Россия ҳам катта ҳудудларни эгаллаб ололмайди. Чунки сўнгги 2 ой ичида Россия кўпроқ сиёсий инструментлардан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Яъни Россия ўз шартлари асосида музокараларга тайёр эканлигини билдирмоқда. Шу боисдан 2025 йилда Украина урушида пассив ҳаракатларни кўрсак керак.

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – ХХ асрда урушлар бир оз бошқача кўринишда юз берган. XXI асрдаги илк йирик можаро ҳисобланган Украина уруши шуни кўрсатдики, замонавий урушларда одам сони муҳим касб этмайди. Украина ўзида замонавий артиллерия қуролларига эга бўлгани ҳисобига бир оз устунликка эришди. Ҳозир фронтда позицион уруш кечмоқда. Менимча, йил охиригача икки давлат ўртасида позицион уруш давом этади. На Украина, на Россия устунликка эриша олади. Агар Украина Ғарбдан катта миқдорда Ф-16 самолётларини олса, фронтда устунликни қўлга олиши мумкин.

    Иқтисодий таҳлилчи Шуҳрат Расул
    Фото: “Дарё”

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Мен Украина урушига ечим йўқ, деган фикрга қўшилмайман. Урушга ечим бор, фақат бунга томонларнинг ўзлари рози эмас. Ҳар бир томоннинг ўз позицияси мавжуд. Назаримда, 2024 йил Украина-Россия уруши учун ҳал қилувчи йил бўлади. Тўғри, бу йилда уруш якунланмаслиги мумкин, бироқ кўп нарса ойдинлашади. 2024 йилда Украинага таъсир кўрсатувчи бир қанча воқеалар юз беради. Россия эса бундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади.

    Украина Ғарбдан Ф-16 самолётларини олган тақдирда ҳам, ундан фойдаланиш масаласи бор. Чунки айни вақтда Украина ҳудудидаги барча аэродромлар Россия томонидан бомбардимон қилинган. Агар Ф-16 самолётлари бошқа давлат ҳудудидан учириладиган бўлса, ўша давлат ҳам урушга тортилиши мумкин. Мана шунга ўхшаган бир қанча жиддий муаммолар бор. Балки шунинг учун Ф-16 самолётларини Украинага бериш масаласи ортга суриб келинаётгандир?!

    – 2023 йилнинг октябрь ойида Яқин Шарқ минтақасида бошланган можаро халқаро ҳамжамиятни инқироз кўчасига олиб кирди. 2024 йилда ушбу можаро қандай давом этиши мумкин?

    Фарҳод Каримов, сиёсатшунос:

    – Бу можаро йилдан йилга ташқи кучлар томонидан мураккаблаштириб келинди. Тўғри, ушбу муаммони бартараф этиш учун халқаро ҳуқуқ нуқтаи назардан бир қанча қарорлар қабул қилинди. Лекин бу қарорларни ижро этиш масаласи очиқ қолди. 1993 йилда Осло келишувига эришилган эди. Бу келишувда асосий масала тинчлик эвазига хавфсизлик бўлган. Бироқ бу келишув Фаластинга нисбатан эмас, балки Исроилга кўпроқ қўл келди. Яъни бу келишув орқали Исроил ўзининг  хавфсизлигини таъминлаш ҳуқуқини қўлга киритди. Ва буни унга бутун дунё геосиёсий кучлари тақдим этди. Лекин шу жойда ҳеч ким Фаластинни эсламади!

    2024 йилда Ғазо секторидаги можаро ҳал бўлмайди. Ҳаттоки Исроил ҲАМАСни тўлиқ йўқ қилган тақдирда ҳам. Чунки бу конфликт сивилизацион масалага айланиб кетди. Энди бу фақатгина 2 та халқнинг муаммоси эмас, геосиёсий кучлар можарони минтақавий ва глобал муаммога айлантирди.  Шунинг учун Ғазо масаласини ҳал этиш стратегик ечим бўлмайди. Биринчи навбатда халқаро майдонда реал ишлайдиган қонунлар ишлаб чиқилиши керак. Хўш, Фаластин давлати қандай бўлади? Қайси ҳудудларни қамраб олади? Иккига ажралган ҳудуд қандай қилиб бирлаштирилади? Исроил қандай кафолатларни ўз бўйнига олади? Мана шундай саволлар бор. Бу масалаларга 2024 йилда ечим топиш осон эмас.

    Журналист Сардор Али ва сиёсатшунос Фарҳод Каримов
    Фото: “Дарё”

    2024 йилда Ғазо секторида учта сценарий юз бериши мумкин. Биринчиси – Исроил ҲАМАСни бутунлай қуролсизлантиради. Иккинчиси – Ғазо секторидаги аҳолини бу ердан чиқариб юбориш. Лекин бунга минтақадаги мусулмон давлатлар йўл бермайди. Учинчиси – Ғазони блокада қилиш. Масалан, куни кеча ҲАМАСнинг лидерларидан бири йўқ қилинди. Бу шахс “Ҳизбуллоҳ” билан ҲАМАСни боғловчи шахс ҳисобланган. Яъни Исроил шу орқали ҲАМАСни таслим этишга ҳаракат қилади. Бироқ бир нарсани унутмаслик керакки, бу ерда Фаластин фақат ҲАМАСдан иборат эмас. Бу ерда Фаластиннинг ўз халқи бор. Фақат ҲАМАСни Фаластин деб тушуниш керак эмас. Шу боисдан ҳам можаронинг ечими глобал. Менимча, 2024 йил тугул 2025 йилда ҳам Фаластин муаммоси ҳал этилмаса керак. Чунки бу ерда йирик геосиёсий кучлар тарафкашликка ўтиб олишди. Ҳеч ким бир ечим бермаяпти. Ваҳоланки, ечим аниқ!

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Ҳозирда кўпчилик Фаластинни яхлит давлат деб тушунмоқда. Аслида эса ундай эмас. 2007 йилда Фаластин маъмурияти бир-бирига душман бўлган икки қисмга ажралиб кетди. Биринчи қисми – Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида жойлашган. У ерда Фаластин халқининг 4 миллион аҳолиси истиқомат қилади. Иккинчи қисми – Ғазо сектори ҳисобланади. Бу ерда 2 миллион Фаластин аҳолиси яшайди ва бу ҳудуд ҲАМАСга қарашли. Нега ҲАМАСни дунё террорчи ташкилот сифатида кўради? Чунки ҲАМАС низомларида жиҳодий ғоялар бор. Хусусан, улар Исроил давлатини йўқ қилиш ва яҳудийларни бу ҳудуддан қувиб юборишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бундай режаси бор бўлган гуруҳ билан келишиб бўлмайди. Исроил минтақанинг энг қудратли давлати ҳисобланади. Шунинг учун ҲАМАС майдонни Фатҳга бўшатиб бериши керак. Фатҳ билан Исроил келишиши мумкин. Аслида икки ўртада келишув юз бераётган эди. 1993 йилда Ёсир Арофат ва Шимон Перес биргаликда келишувга эришган.

    Осло келишуви. Исхак Рабин, Билл Клинтон ва Ёсир Арофат
    Фото: “Дарё”

    Ҳозир Исроил ҳукуматининг вазирлари Ғазо секторидаги аҳоли ўз ихтиёри билан чиқиб кетишини таъкидлади. Албатта, бу нотўғри. Бу гапдан Исроилнинг энг яқин ҳамкори АҚШ ҳам қўрқиб кетди. Келишув бўлиши учун Исроил ҳам мана шундай позициялардан чекиниши керак.

    Куни кеча “Ҳизбуллоҳ”нинг энг муҳим командирларидан бири йўқ қилинди. Агар “Ҳизбуллоҳ” ўлдирилган командири учун қасос олиш учун Исроилга қарши уруш бошласа, Исроилнинг шимолий қисмида катта муаммо пайдо бўлади. “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий қудрат жиҳатдан ҲАМАСдан анча кучли. Маълумотларга кўра, уларда 100 мингдан ортиқ ракета бор. Ҳеч қандай Patriot бундай миқдордаги ракеталарни ушлаб қола олмайди. “Ҳизбуллоҳ”нинг урушга киришида Эроннинг позицияси жуда муҳим. Келаётган сигналларга кўра, Эрон бу ҳолатга босиқлик билан ёндашмоқда. Агар охиргача Эрон шу позицияда турса, можаро катта урушга айланиб кетмайди. Лекин бир томоннинг зўравонлиги муаммони ҳал қилмайди!

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Яқин Шарқда бошланган можаро Ғарбни катта дилемма олдига қўйди. Чунки тинч аҳоли қурбон бўлаётганини геноцид деб атаётган кучлар Исроил амалга ошираётган ишлар олдида ожиз бўлиб қолди. Бу Россия учун қўл келмоқда. Аслида муаммога оддий ечим бор. Фаластинга мустақиллик бериш керак. Менимча, 2024 йилда энг ҳал қилувчи масала Эрон билан боғлиқ. Байрутда амалга оширилган бомбардимондан мақсад – “Ҳизбуллоҳ”ни урушга тортиш. Исроил аслида ҲАМАС билан “Ҳизбуллоҳ”га баравар уруш очмоқчи эди. Ғарбнинг таъсирида Исроил фақат ҲАМАСга уруш очди. Исроил Ғазо секторини бутунлай тозалаб, ўз ҳудудига айлантирмоқчи.

    2024 йилда Яқин Шарқ можаросининг давом этиши дунёда юз берадиган воқеаларга боғлиқ бўлади. Назаримда, АҚШ ҳозирда Украинадан кўра Яқин Шарққа эътибор қаратмоқда. Чунки АҚШ Украина масаласида ўз олдига қўйган мақсадларига эришди. Яқин Шарқда Хитой ва Россия таъсирини чеклаш учун Қўшма Штатлар ўз доналари сурмоқда. Бу ишни энг яқин иттифоқчиси Исроил қўли билан амалга оширмоқда. Масалан, Россиянинг Сурияда ҳарбий базаси бор.

    Сиёсатшунос Ойбек Сирожов
    Фото: “Дарё”

    – Бу можаро глобал можарога айланиб кетмайдими?

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Бу нарса Эроннинг позициясига боғлиқ. Ҳозир Эрон оғир-босиқлик билан иш тутмоқда. Менимча, Россиянинг тажрибаси унга дарс бўлган. Агар Эрон урушга қўшилса, уни қўллаб-қувватловчи давлатлар масаласи ҳам бор. Лекин Эронда юз берган портлашлар бу масалани тобора жиддийлаштирмоқда.

    Фарҳод Каримов, сиёсатшунос:

    – Эроннинг бу можарога қўшилмаслик эҳтимоли катта. Сабаби Оятулло Хоманаий халққа ва армияга мурожаат қилганида, Эрон АҚШ ва Ғарб билан конфронтацияга бормаслигини айтди. Бу шиа ҳилолидаги барча сиёсий кучлар, хусусан, Ҳизбуллоҳ ва ҳусийларга тегишли. Шунинг учун Эрон бу можарога қўшилиб кетмайди. Агар Эрон Яқин Шарқдаги можароларга қўшилганида, Сурияда қўшилган бўларди. Ҳозир Ғазодаги муаммони тезроқ ҳал этиш керак. Бўлмаса, бу можаро сивилизацион можарога айланиб кетиши мумкин.

    – 2024 йилда АҚШда президентлик сайлови бор. Бу сайлов натижаси дунёдаги геосиёсий жараёнларга қандай таъсир қилиши мумкин?

    Фарҳод Каримов, сиёсатшунос:

    – Тўғри, Қўшма Штатлардаги президентлик сайлов натижаси Американинг 5 йиллик ташқи сиёсат концепциясига таъсир кўрсатади. Чунки бу концепцияда приоритетлар белгилаб олинади. Лекин ким президент бўлишидан қатъи назар ташқи сиёсат тўлиқ ўзгармайди. Агар президентлик сайловида республикачилар ғолиб бўлса, Украина борасида ҳам, Ғазо масаласида ҳам ўзгариш бўлади. Афғонистон ва Тайван масаласи яна кун тартибига чиқиши мумкин. Чунки республикачиларнинг Тайван масаласидаги позицияси демократлардан мутлақо фарқ қилади. Менимча, сайловдан кейин катта геосиёсий ўзгариш бўлмайди.

    Сиёсатшунос Фарҳод Каримов
    Фото: “Дарё”

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Республикачиларнинг Конгрессдаги позицияси туфайли Украина, Исроил ва Тайванга берилиши керак бўлган молиявий ёрдам берилмай қолди. Уларнинг асосий талаби – Мексика чегарасига эътибор қаратиш ҳисобланади. Январь ойида Конгресснинг навбатдаги йиғилиши бошланади. Бу масалалар қайтадан овозга қўйилади. Агар шунда ҳам Конгрессда республикачиларнинг қўли баланд келса, Украина, Исроил ва Тайванга берилиши керак бўлган молиявий ёрдам тўхтаб қолади. Лекин Федерал резерв тизимининг раиси Женнет Еллен “Американинг пули ҳамма барча масалалар учун етади”, дея таъкидлабди.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Менимча, сайловдан ҳам сайлов олди жараёнлар қизиқ. Тўғри, ким президент бўлишидан қатъий назар ташқи сиёсатда кардинал ўзгаришлар содир бўлмайди. АҚШ бир вақтни ўзида 3 та фронтда уруш олиб бора олмайди. Шунинг учун қайсидир фронтга асосий эътибор қаратади. Назаримда, бу Яқин Шарқ бўлади.

    2024 йилда кўп қутбли дунё шаклланиши учун маълум бир қадамлар ташланади. Сайлов жараёнларни АҚШни маълум маънода заифлаштиради. Чунки Америка сиёсий элитасида инқироз бор. Албатта, бу Қўшма Штатларнинг дунё миқёсидаги геосиёсий таъсирига салбий таъсир қилади.

    – Айрим сиёсатшунослар 2024 йилда давлатлар ўртасида уйқуда бўлган айрим муаммолар уйғониб кетиши мумкин деб башорат қилмоқда. Мисол учун, йил бошида Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўртасида тўқнашув юз берди. Яна шунга ўхшаш можаролар занжир реакциясини юзага келтириши мумкинми?

    Суҳбат давомида
    Фото: “Дарё”

    Фарҳод Каримов, сиёсатшунос:

    – Аслида давлатлар ўртасидаги можароларнинг уруғи Совуқ уруш даври (1945-1991)да экиб кетилган. 2022 йилда бу уруғлар секин-секин униб чиқа бошлади. Чунки дунёда ягона тартибот мавжуд эмас. Ҳозир барча БМТни айбламоқда. Лекин БМТ икки қутбли дунё даврида яратилган ва ўша даврнинг қонун-қоидалари асосида фаолият олиб борган. Бугун у қандай қилиб фаолият юрицин, ахир, тартиботнинг ўзи йўқ-да. БМТни асосий молиялаштирувчи давлат — АҚШ. Шунинг учун БМТ АҚШ юритаётган ташқи сиёсатга аралаша олмайди.

    Бугунги дунёда ягона тартибот йўқлигини, Украина ва Ғазодаги можароларда кўрдик. Бундан ташқари, юзлаб давлатлар ўртасида зиддиятли муаммолар бор. Биз ҳозир занжир реакцияси натижасида юз берган конфликтларга гувоҳ бўляпмиз. Бу Украина уруши билан бошлаб берилди. Энди бундай урушлар 2024 йилда ҳам юз бериши мумкин.

    Суҳбатнинг тўлиқ қисмини “Дарё”нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

    09.01.2024, 19:41   Изоҳ (0)   19753
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бомбардимон қилинаётган Украина, ҳолдан тойган Россия: томонлар музокарага борадими?

    05.01.2024, 21:05

    ‘‘20 дона F-16 самолёти урушни ўзгартира олмайди!’’: Украина уруши борасида иқтисодчи ва сиёсатшунос баҳси

    06.01.2024, 16:15

    Исроил Сурияда ҲАМАС етакчиларидан бири ўлдирилганини маълум қилди

    09.01.2024, 10:25

    “Зеленскийдан сўранг”: БАА президенти Нетаньяхунинг фаластинликларга нафақа тўлаш талабини рад этди — ОАВ

    09.01.2024, 19:07

    Финляндия бош вазири Россия билан чегаралар очилмаслигини тасдиқлади

    09.01.2024, 18:54

    2023 йил кузатув даври бошланганидан бери тарихдаги энг иссиқ йил деб топилди 

    09.01.2024, 18:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистон Ҳиндистонга 400 тагача дрон учирди

    Дунё | 9 май, 19:20

    Трамп АҚШнинг бой фуқаролари учун даромад солиғини 40 фоизгача оширади

    Дунё | 9 май, 19:00

    Расман. Хаби Алонсо мавсум якунида “Байер”ни тарк этишини эълон қилди

    Спорт | 9 май, 18:41

    Билл Гейтс ўзининг деярли барча бойлигини камбағал ва беморларга тарқатиш ниятида

    Дунё | 9 май, 18:35

    “Бу яқин вақт ичида содир бўлади” — Ламин Ямал келажаги борасида бир қарорга келди

    Спорт | 9 май, 18:05

    Испанияда эркак газли сувдан бир қултум ичиб, ошқозони ва қизилўнгачини куйдирди

    Дунё | 9 май, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.