Бухоро аэропорти фаолияти 9 январь куни кузатилган чанг бўрони сабаб чеклангани ҳақида хабар берилганди. Аэропорт рейслари ҳақида маълумот берилди.

Унга кўра, муқобил аэродромларга йўналтирилган парвозлар ҳақидаги сўнгги маълумот:
- Turkish Airlines ТК266 (Истанбул—Бухоро) рейси йўловчилари Самарқанд аэропортидан Бухорога ерусти транспортида етказилади.
- Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY23 (Тошкент— Бухоро) рейси йўловчилари Навоий аэропортидан Бухорога ерусти транспортида етказилади.
- Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY24 (Бухоро—Тошкент) рейси йўловчилари ерусти транспортида Навоий халқаро аэропортига етказилади ва у ердан Тошкентга учади.
Изоҳ (0)