Футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақаси 12 январь куни старт олади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 7 та Осиё Кубогида иштирок этган ва рақиблар дарвозасини 42 бор ишғол қилган.
Ўзбекистоннинг Осиё Кубокларидаги энг яхши тўпурари Александр Гейнрих ҳисобланади. Унда 6 та гол мавжуд.
Максим Шацких, Элдор Шомуродов ва Одил Аҳмедов 4 тадан гол билан иккинчи, Миржалол Қосимов ва Улуғбек Бақоев – 3 тадан гол билан учинчи поғонани эгаллаб турибди.
Тимур Кападзе, Сервер Жепаров ва Сардор Рашидов – 2 тадан, Игор Шквирин, Олег Шацких, Сергей Лебедев, Сергей Лушан, Владимир Шишелов, Азиз Ибрагимов, Павел Соломин, Игор Сергеев, Воҳид Шодиев, Жавоҳир Сиддиқов ва Жалолиддин Машарипов биттадан гол киритишга муваффақ бўлишган, яна бир гол эса рақиб футболчиси ҳисобига ёзилган.
Одил Аҳмедов учта Осиё Кубогида (2011, 2015 ва 2019 йиллар) гол киритган ягона футболчи ҳисобланади.
Миржалол Қосимов (2000 ва 2004 йил) ва Одил Аҳмедов (2011 ва 2019 йил) иккитадан Осиё Кубогида терма жамоанинг дастлабки голига муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Қатарда бўлиб ўтадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси B гуруҳидан жой олган. Сречко Катанес жамоасига Сурия, Ҳиндистон ва Австралия каби термалар рақиблик қилади.
Изоҳ (0)