Финляндияда XXI асрнинг энг совуқ ҳаво ҳарорати рекорди рекорди қайд этилди. Мамлакат метеорология институти маълумотларига кўра, мамлакатда ҳаво ҳарорати 44,3 даражагача пасайган.
“XXI асрдаги энг паст ҳарорат тунда Финляндияда қайд этилган. Энонтекиё аэропортида эса ҳарорат - 44,3 даражага тушган”, — дейилади метеорология институти хабарида.
Кучли совуқ электр таъминотида узилишлар келтириб чиқарган ва транспорт ҳаракати тўхтаб қолган. Финляндиянинг VR темирйўл компанияси кучли совуқ туфайли ҳафта охиригача бир неча шаҳарлараро поездлар қатновини бекор қилган.
Бир қатор Европа давлатларида изғирин совуқ кузатилиб, қор ёғмоқда. Аввалроқ Швецияда рекорд даражадаги паст ҳароратлар қайд этилганди. Норвегиядаги метеорологлар ҳам мамлакатнинг айрим ҳудудларида сўнгги ўн йилликдаги энг совуқ ҳаво ҳарорати кузатилиши мумкинлигини айтмоқда.
Изоҳ (0)