• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Бир йилдан кейин ўзингизга раҳмат айтасиз: Организмдаги ижобий ўзгаришларга сабаб бўладиган тавсиялар

    Энг катта ютуқлар кичик ўзгаришлар ва оддий одатлардан бошланади. Агар ҳар куни янги фойдали одатга 15 дақиқа вақт ажратилса, бир йил ичида ажойиб натижаларга эришиш мумкин. Бунинг яхши томони шундаки, улар ўз-ўзидан, деярли сезилмайдиган тарзда содир бўлади. Йилнинг ҳар ойида кичик тажриба ўтказиш ва ҳаётга битта кичик ўзгариш киритиш тавсия этилади. Шунда 12 ой ичида янада кўпроқ энергия ва саломатликка эришиш мумкин.

    Фото: “Новый очаг”


    1-ой: Ҳар ҳафта ухлашга 15 дақиқа олдин ётиш

    Саломатлик учун қила оладиган энг яхши ва энг муҳим нарса бу уйқуни яхшилашдир. Тунги яхши дам олиш юрак-қон томир тизимини нормаллаштиради, метаболизм тезлигини қўллаб-қувватлайди, стрессни енгишга ёрдам беради ва қаришни секинлаштиради, ҳатто саратон касаллигидан ҳимоя қилади. Эрта ётиш учун тўлиқ бўш вақтни топиш осон эмас. Лекин агар ҳар ҳафта 15 дақиқа қўшилса, бир ой ичида бир соат эртароқ ухлаш имконияти пайдо бўлади.

    2-ой: Қуёшдан ҳимояловчи крем суртиш

    Дерматологларнинг огоҳлантиришича, кўпчилик терисини қуёшдан етарли даражада ҳимоя қилмайди. Шу билан бирга, ултрабинафша нурларидан ҳимояланган маҳсулотлардан мунтазам фойдаланиш тери саратонининг олдини олади. Ҳимоя индекси камида 30 бўлган кремни олиш ва ундан ҳар куни фойдаланиш керак, ҳатто ташқарида ҳаво булутли бўлса ҳам, пляжга эмас, балки офисга борилганда ҳам. Шуни унутмаслик керакки, бош, қўллар, юз териси ҳамиша ҳимояга муҳтож.

    3-ой: Юракни асраш ва унинг саломатлигини мустаҳкамлаш

    Юрак касаллиги эркаклар ва аёллар ўлимининг асосий сабаби бўлиб қолмоқда. Буни шифокорлар эслатишдан чарчамайди: ҳаёт тарзи юрак-қон томир касалликларининг ривожланиш хавфига жуда катта таъсир қилади. Юрак касалликларининг олдини олишнинг энг самарали усулларидан бири бу − юришдир. Кунига атиги 15-30 дақиқа кардиомашғулотлари хавфни сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради. Машқ қилиш ўрнига эрталаб бироз юриш, ишдан кейин кечқурун сайр қилиш оғир кундан кейин стрессдан халос бўлишга ёрдам беради, лифт ўрнига зинадан чиқиш одати ҳам юрак саломатлигини сақлашда фойдали. Албатта, йилига бир марта юракнинг профилактик текширувини ўтказиш, унинг кучли ва соғлом ҳолатига ишонч ҳосил қилиш лозим.

    4-ой: Кўриш қобилиятига ғамхўрлик қилиш

    Кўрлик ёки қисман кўриш қобилиятини йўқотиш хавотири энг кенг тарқалган қўрқувлардан биридир, аммо шундай бўлса-да, кўпчилик кўриш қобилиятини ҳимоя қилишга унчалик шошилмайди. Масалан, энг оддий − кўзни ултрабинафша нурланишидан ҳимоя қилиш. Март − қуёш чиндан порлайдиган биринчи ой, ултрабинафша нурларидан ҳимояланган кўзойнак тақиш одатини ривожлантириш учун энг зўр вақтдир. Айни пайтда бу кичик нарса нафақат кўзни ҳимоя қилади, балки кўз атрофидаги нозик терини ҳам асрайди.

    5-ой: Кўпроқ сабзавот ва мевалар истеъмол қилиш

    Беш порция янги сабзавот ва мева ошқозон-ичак тракти соғлом бўлиши учун зарур бўлган кунлик минималдир. Ишни ҳар бир таомга битта сабзавот ёки мева қўшишдан бошлаш унчалик қийин эмас, натижа эса тез орада сезилади.

    6-ой: Гриппга қарши эмланиш

    Эмланиш учун энг яхши вақт − октябрь. Иммунитет тўлиқ ривожланиши учун камида икки ҳафта кераклигини унутмаслик керак, грипп мавсумини кучга тўлиб кутиб олиш учун имкон қадар эрта эмланган яхши.

    7-ой: Камроқ шакар истеъмол қилиш

    Агар шакар қўшилган қаҳва ёки чой ичиш одати бўлса, кунига бир стаканга 50 фоиздан камроқ шакар қўшиб ёки шунчаки асал билан алмаштириш тавсия этилади. Яна бир осон йўл − бир кунлик ширинликни қуритилган мевалар билан алмаштириш. Буларнинг барчаси кичик нарсалар ва улар кўп ҳаракат талаб қилмайди, натижа эса қувонтиради.

    8-ой: Кичикроқ идишлардан овқатланиш

    Кўпинча инсон ўзига керак бўлганидан 15-20 фоиз ортиғи билан жуда тез овқатланади. Секинроқ овқатланиш ва овқатланаётганда бошқа нарсаларга чалғимасликдан ҳам яхшироқ одат бор. Кичикроқ идишларни синаб кўриш: кичикроқ идишлар ҳам визуал равишда етарли бўлиб кўринади ва меъёрида таом тановул қилинади.

    9-ой: Тиббий текширувни ташкил қилиш

    Бир неча кун ажратиб, саломатлик бўйича текширувдан ўтиш лозим. Қон ва пешоб таҳлили, муҳим органлар − юрак, қалқонсимон без, қорин бўшлиғини ултратовуш текширувидан ўтказиш тавсия этилади. Шунингдек, гинеколог ва маммолог, стоматолог ва офталмолог кўригига ҳам ёзилишни унутмаслик керак.

    10-ой: Углевод миқдорини камайтириш

    Ҳаммасини ҳам эмас, балки бўш углеводлар миқдорини камайтириш керак. Бошқа углеводлар тана учун зарурдир ва уларни етарли миқдорда истеъмол қилиш жуда муҳим. Уларни сабзавот, дуккакли ва дон маҳсулотларидан олиш мумкин. Оқ гуручни жигарранг гуруч билан, одатдаги гарнир ўрнига дуккаклилар, нонушта учун жўхори уни истеъмол қилиш керак. Бу билан нафақат соғликка ғамхўрлик қилинади, балки вазн ҳам сақланади.

    11-ой: Кунига камида 5 дақиқа медитацияга вақт ажратиш

    Стресс инсоннинг доимий ҳамроҳи ва соғлиқни яширинча бузадиган кўринмас душмандир. Медитация кундалик стресс билан курашиш, унинг таъсирини камайтириш ёки ҳатто йўқ қилишнинг энг осон ва энг самарали усулидир. Бундан ташқари, тадқиқотлар шуни кўрсатдики, медитация хурсандчилик даражасини оширади, бу йилнинг энг қайғули ойида, албатта, керак.

    12-ой: Ичкиликни ташлаш

    Карантин − стресс, ёлғизлик, бирор нарса билан ўтиши керак бўлган ортиқча вақт. Бу жуда хавфли комбинация. Баъзида буларнинг барчаси зарарсиз бўлиб туюлади, лекин аслида спиртли ичимликларнинг ҳар бири турли касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади, шунингдек, метаболизмни бузади ва уйқуга ёмон таъсир қилади. Спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш қийин бўлса, унинг миқдорини оз-оздан камайтириш тавсия этилади. Натижада ушбу зарарли одат аста-секин бартараф этилади.

    04.01.2024, 12:35   Изоҳ (0)   8949
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кунингизни режалаштиринг ва пул йиғинг. Дунёдаги энг бадавлат инсонларнинг фойдали тавсиялари

    13.10.2023, 15:50

    Метаболизмни тезлаштирамиз: 40 ёшдан кейин осонроқ озмоқчи бўлганлар учун муҳим тавсиялар

    28.10.2023, 11:45

    Тиниқиб ухланг ва спорт билан шуғулланинг. Гриппдан ҳимояланишда асқатадиган тавсиялар 

    09.11.2023, 16:44

    Янги йил зиёфатларидан кейин озишга ёрдам берадиган парҳез режаси

    03.01.2024, 12:50

    Янги йил дастурхонидан жой олувчи энг зарарли 6 та егулик

    30.12.2023, 12:45

    Рациондан чиқариш тавсия этиладиган калорияга бой зарарли ширинликлар 

    29.12.2023, 16:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.