Ўзбекистонда 2024 йилда мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори эълон қилинди.
“2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун қабул қилинганди. Қонун билан солиқ солиш мақсадида ижара тўловининг минимал ставкалари тасдиқланди.
Унга кўра, турар жой 1 квадрат метри учун белгиланган ставка миқдори қуйидагича бўлади:
- Тошкент шаҳрида — 25 000 сўм;
- Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарларда — 12 000 сўм;
- Бошқа аҳоли пунктларида — 5 000 сўм.
Автомобиль транспорти:
- Енгил автомобиль учун — 780 000 сўм;
- Микроавтобуслар, автобуслар ва юк машиналари учун — 1 550 000 сўм.
Қуйидаги жадвалда ижара тўловининг янги минимал ставкалари келтирилди.
Солиқ қўмитасининг хабар қилишича, мазкур ставкалар кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларига (яқин қариндошлар ўртасидаги шартномалардан ташқари) ҳам татбиқ этилади.
Изоҳ (0)