Андрей Шевченко Украина футбол ассоциацияси президентлиги учун ягона номзод бўлиб турибди.
47 ёшли мутахассис номзодини ташкилот президентлигига номзодларни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган Украина футбол ассоциациясининг барча аъзолари қўллаб-қувватлади.
Ассоциациянинг ишчи гуруҳи 2004 йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритган “Милан” ва Украина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси номзоди зарур талаб ва мезонларга жавоб беради, деган хулосага келди.
2024 йил 25 январида тергов изоляторида сақланаётган Андрей Павелко ўрнига ташкилотнинг янги президенти сайланадиган ассоциациянинг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)