Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 2023 йилги мавсумининг энг яхшилари аниқланмоқда.
“Нефтчи” клуби бош мураббийи Виталий Левченко йил якунларига кўра энг яхши деб топилди.
Украиналик мутахассис ушбу соврин учун курашда Максим Шацких (“Пахтакор”) ва Рўзиқул Бердиевдан (“Насаф”) устун келди.
Фарғона жамоаси 2023 йилги мавсумни 45 очко тўплаб, 5-ўрин билан якунлади.
Изоҳ (0)