Туркманистон парламенти “Энергияни тежаш ва энергиядан самарали фойдаланиш тўғрисида”ги қонунни тайёрламоқда. Бу ҳақда Altyn Asyr маҳаллий телеканали хабар берди.
“Ҳужжат энергия тежашни рағбатлантириш ва энергия самарадорлигини оширишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини яратишга қаратилган”.
Туркманистон Афғонистон, Эрон, Ўзбекистон ва Қирғизистонга электр энергияси сотади.
Мамлакат экспорт йўналишларини диверсификация қилиш ва жаҳон энергетика бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш чораларини кўрмоқда. Ашхобод Кавказ (Эрон орқали) ва Жанубий Осиё (Афғонистон орқали) бозорларига қизиқиш билдирмоқда.
Туркманистонда электр энергияси табиий газдан ишлаб чиқарилади. Умумий электр энергияси ишлаб чиқаришни 2021 йилдаги 28,4 миллиард киловаттдан 2028 йилда 37,5 миллиард киловатт-соатгача ошириш режалаштирилган.
Маҳаллий иқтисодиётнинг ушбу сектори Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан қўллаб-қувватланиб, бутун мамлакат бўйлаб ҳалқали магистрал электр узатиш линияларини қуриш учун 500 миллион доллар ажратди. Лойиҳа 2024 йилда якунланиши кутилмоқда.
Азиз Бояров
Изоҳ (0)