Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган савдо растларидан бирида ёнғин чиқди, деб хабар беради вилоят ФВБ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 20 декабрь куни соат 16:45 да Урганч шаҳар “Навбаҳор” МФЙ Жиззах кўчасида жойлашган пиёдалар йўлакчасида қурилган енгил конструкцияли ёйма савдо расталарининг тахминан 50 квдрат метр майдони ёнган. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.
Мазкур ёнғин Урганч шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими Ёнғин-қутқарув қисми томонидан соат 17:05 да тўлиқ бартараф қилинган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Бундан олдин Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчасида жойлашган икки қаватли савдо дўконларида ёнғин содир бўлгани, Фарғонада караоке кафесида юз берган ёнғин оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди. 5 август куни эса Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Чортоқ туманидаги бозорда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Изоҳ (0)