• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Рақамли хизматлар билан вақтни тежаш, ҳаётни осон ва қулай қилиш мумкин” — Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази мутахассиси 

    Ҳозирги кунда кўплаб ҳужжат ишларини онлайн, уйда ёки иш жойида ўтирган ҳолда битириш мумкин.

    Бинобарин, ҳозирги замон кишисининг вақти тиғиз, вазифаси кўп, ҳар томонлама тежамкор таклифларга талаби юқори. Бугун мy.gov.uz хизматлари аҳолига қайси жиҳатлари билан манзур бўлаётгани ҳақида Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази мутахассиси Бобур Нурманов билан суҳбатлашдик.

    - Рақамли технологияларнинг ривожланиши онлайн хизматлар сони ва сифати ошишига, аҳолининг бу каби қулайликларни тушуниб, уларни танлашига сабаб бўлмоқда. Айтинг-чи, мy.gov.uz қандай афзалликлари билан инсонларни жалб этди?

    - Сир эмас, турли масалаларда, масалан, сертификатлар ёки рухсатномалар олиш, давлат идораларидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришни ўйлаган одам борки, оворагарчилик, қоғозбозлик, кети узилмайдиган навбатлардан юрак олдириб қўйган.

    Шунинг учун ҳам фуқароларимиз бундай ишларни мураккаб, югур-югури кўп, ортиқча вақт талаб қиладиган юмуш деб билиб, улар билан шуғулланишни пайсалга солишади ёки айрим ҳолларда ҳужжатлаштириш ниятидан воз кечиб қўя қолишади.

    Бироқ вазият тақозо қилса, бирор рухсатнома ёки оддий маълумотнома олишга мажбур инсон анъанавий ҳолатда ҳамма ишларини ташлаб, алоҳида вақт ажратиб, ваколатли давлат идорасига боради, аксига олиб мурожаатчилар сони кўп бўлса, навбат кутиб бутун кунни шу ишга бағишлашига тўғри келади.

    Фуқароларимиз дуч келиши мумкин бўлган мана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz жорий этилган.

    Бугунги кунда аҳолимизнинг 77 фоизи интернет фойдаланувчилари ҳисобланар экан, бу ўз навбатида онлайн хизматларга бўлган талаб ортганидан ҳам дарак беради. Жорий йилда my.gov.uz порталидаги хизматлар сони 550 тадан ошди. 7 миллиондан ортиқ аҳоли ва тадбиркорлар давлат хизматларидан my.gov.uz портали ва унинг мобил иловаси орқали фойдаланишга ўтди.

    Хусусан, жорий йилда янги ишга туширилган ҳайдовчилик гувоҳномасини янгилаш (95 000 та ариза), талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза юбориш (55 000 та ариза) каби хизматлардан жами 24 млн маротаба фойдаланилган.

    Электрон хизматлардан фойдаланиш орқали фуқароларимиз, аввало, қимматли вақтларини тежашга, шунингдек, давлат идоралари томонидан кўрсатилаётган пуллик хизматлар учун тўловларни амалга оширишда ўз маблағларини иқтисод қилишга эришади.

    my.gov.uz орқали электрон хизматлардан фойдаланиш инсон иштирокини максимал даражада камайтириб, мурожаатингиз қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб чиқилишини кафолатлайди, асосийси, кимларгадир алданиб қолиш хавфидан холи бўласиз.

    Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, my.gov.uz орқали фуқаролар аризалари асосида ваколатли давлат органлари томонидан берилган ҳар бир электрон ҳужжат ваколатли шахслар томонидан имзоланиб, муҳрланадиган қоғоз ҳужжатлар билан бир хил юридик кучга эга.

    – Вақт тежамкорлиги масаласи – тушунарли, аммо сиз маблағ иқтисод қилиниши ҳақида ҳам гапирдингиз. Бунда нима назарда тутилди?

    – Айтмоқчи эдимки, фуқаролар my.gov.uz орқали пуллик электрон хизматлардан фойдаланишда қонунчиликда белгилаб қўйилган хизмат нархидан 10 фоиз арзонроқ тўлашади. Бундан ташқари, фойланувчининг ногиронлиги электрон ахборот алмашинуви орқали тасдиқланган фуқароларимизга 50 фоиз чегирма берилади.

    Таъкидлаб ўтмоқчиманки, мазкур чегирмалар қўлланиши давлат идораси томонидан кўрсатилаётган хизматнинг сифатига, хизмат кўрсатиш муддатига ҳамда якуний натижага мутлақо таъсир қилмайди.

    Давлат идорасига ёки давлат хизматлари марказига ташриф буюриб, ариза қолдирилганда эса бориб-келиш учун сарфланадиган йўлкира харажатидан ташқари қонунчиликда белгиланган пуллик хизмат нархини ҳам чегирмаларсиз тўлашга тўғри келади.

    Мана нима учун кўп юртдошларимиз кундалик ҳаётий масалаларни ҳал қилишда электрон хизматлардан фойдаланишни афзал кўришмоқда.

    Яна бир муҳим маълумот, my.gov.uz орқали фуқароларимиз 200 дан ортиқ хизматлардан фойланишда мутлақо пул тўлашмайди. Шунингдек, алоҳида вақт ажратиб давлат идорасига бориб-келиш харажатларини ҳам тежашлари мумкин.

    - Бепул хизматлардан энг оммабопларини санаб ўтоласизми?

    - Ҳа албатта, юқорида айтганимдек, my.gov.uz да бепул кўрсатилаётган хизматлар сони кўп ва ҳозир улардан энг талабгирларининг номларини келтириб ўтаман:

    1) Болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш (шу кунга қадар 6,3 млн марта фойдаланилган);

    2) Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга қўйиш (шу кунга қадар 2,3 млн марта фойдаланилган);

    3) Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш (шу кунга қадар 2,1 млн марта фойдаланилган);

    4) Солиқдан қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома (шу кунга қадар 1,8 млн марта фойдаланилган);

    5) Меҳнат дафтарчасидан кўчирма олиш (шу кунга қадар 1,4 млн марта фойдаланилган) ва бошқалар.

    Шуниям алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, электрон хизматларнинг аксарияти автоматик тарзда кўрсатилади, яъни натижа олишингиз учун вақт талаб этилмайди, сўралган маълумотнома ариза берилган заҳоти ҳужжат шаклланади.

    - Ягона порталдан асосан неча ёшлилар фойдаланишади?

    - Таҳлилларга кўра, my.gov.uz фойдаланувчилари 25-34 ёш оралиғидаги инсонлар эканлиги аён бўлди. Умумий фойдаланувчилар сонида уларнинг улуши 32 фоизга тенг. Шунингдек, иқтисодий фаол қатлам ҳисобланувчи 35-44 ёшли фуқароларимизнинг электрон хизматлардан фойдаланиш даражаси ҳам салмоқли – 23 фоизни ташкил этмоқда.

    - my.gov.uz дан фойдаланиш аҳолимиз учун қай даражада қулай, у оддий одамлар учун тушунарли қилиб яратилганми?

    - Ягона портал илк бор 2013 йилда ишга туширилган бўлиб, бугунги кунгача бир неча маротаба такомиллаштириш ишлари амалга оширилган.

    my.gov.uz содда, ҳар бир хизмат тегишлилиги бўйича бўлим ва тоифаларга ажратилган ҳолда ташкиллаштирилган. Тизимга кириш ҳамда электрон хизматлардан фойдаланиш учун аризаларни тўлдириш қулай, ҳар қандай интернет фойдаланувчиси ишлата оладиган даражада аниқ ва лўнда бўлишига аҳамият қаратилган.

    Шунингдек, my.gov.uz фойланувчиси ҳар бир электрон хизматни олишдан олдин асосий шартлари (хизмат кўрсати нархи, муддати, хизмат кўрсатувчи давлат органи, ушбу орган билан боғланиш маълумотлари) акс эттирилган “Хизмат паспорти” билан танишиб чиқиши мумкин. Оммабоп электрон хизматлар бўйича тайёрланган видеойўриқномалар ҳам хизмат паспортидан ўрин олган.

    Бундан ташқари, мобил қурилмалар шиддат билан ривожланиб бораётган даврга мос равишда, Android ва iOS тизимлари учун my.gov.uz нинг мобил иловаси ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, бугунги кунда 1 млн.дан ошиқ фойланувчилар томонидан кўчириб олинган.

    - Суҳбатингиз учун ташаккур! Халқнинг оғирини енгил қилишдек машаққатли ва шарафли ишларингизда омад ёр бўлсин!

    - Раҳмат, электрон хизматлардан фойдаланиш бўйича аҳолининг билим ва кўникмаларини оширишда журналистларнинг ўрнини юқори баҳолаймиз ҳамда my.gov.uz ни оммалаштириш бўйича амалга ошираётган ишларингиз учун миннатдорлик билдирамиз!

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    20.12.2023, 15:00   Изоҳ (0)   5662
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Tenge Bankдан байрамона кешбэклар! 

    20.12.2023, 12:00

    “Kapitalbank” учинчи автомобилни ўйин ғолибига топширди 

    19.12.2023, 12:00

    Havas тармоғи 300-дўконини очди

    19.12.2023, 09:00

    NRG компанияси Андижонда бизнес-классга мансуб NRG Нигорхоним турар жой мажмуасидаги хонадонлар сотувини йўлга қўйди

    18.12.2023, 21:00

    Ўзбекистонлик фойдаланувчилар маҳсулот ва хизматлар ҳақида шарҳ қолдиргани учун рағбатлантирилади 

    18.12.2023, 19:31

    Bref билан янги йил лайфхаклари

    18.12.2023, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Эл-Класико”лар тарихида ўзига хос серия қайд этилди

    Спорт | 12 май, 08:48

    Польша Россияни савдо марказини ёқиб юборганликда айблади

    Дунё | 12 май, 08:38

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.