Қулай уйқуга кетиш ва мириқиб уйғониш учун тартибни қандай яхшилаш мумкин? Албатта, биологик соатни нормаллаштиришдан бошлаш яхши бўлади. Танада одат пайдо бўлгунга қадар ҳар куни бир вақтда ётиб, бир вақтда туришни шакллантириш керак. Шу билан бирга, ётишдан олдин мириқиб дам олишга халал берадиган маҳсулотларни истеъмол қилишдан ҳам тийилиш керак. Қуйида шундай озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида ҳикоя қиламиз.
Қайноқ шоколад
Ширинликни севувчилар учун бу фактни қабул қилиш бир оз қийин бўлиши тайин. Агар сиз тунни уйқу билан ўтказмоқчи бўлсангиз, 16:00 дан кейин қайноқ шоколад умуман истеъмол қилманг. Бунинг сабаби эса қора шоколад таркибида тетиклантирувчи хусусиятга эга бўлган полифенолнинг борлиги. Бундан ташқари, шоколадда юрак тезлигини оширадиган ва уйқусизликка олиб келадиган теобромин ҳам мавжуд.
Барра сабзавотлар
Хомлигича истеъмол қилинадиган сабзавотлар организм учун фойдали эканлигини биламиз. Ҳа, уларнинг барчаси фойдали, лекин фақатгина ётишдан олдин истеъмол қилинмасагина. Помидор миянинг норепинефрин ва норепинефрин кимёвий модда ишлаб чиқаришига таъсир қилувчи тираминга бой эканлигини кўпчилик билмаса керак. Бу моддалар мия фаолиятини кучайтиради.
Матча ва кўк чой
Уйқуга ётишдан бир неча соат олдин бу ичимликлар ҳақида унутишимиз керак. Кўк чой ва бошқа тетиклантирувчи ичимликларда кофеин ва яна иккита — теобромин ва теофиллин стимуляторни ўз ичига олади. Буларнинг барчаси асабийлашиш ва ташвишланишга олиб келиши мумкин.
Цитрус мевалар ва шарбатлар
Уларнинг фойдали хусусиятларидан ташқари, бундай мевалар жуда кислотали бўлиб, ошқозон безовталанишига олиб келиши мумкин. Улар истеъмол қилинса, цитрус меваларнинг ҳиди мияни фаоллаштиради, ухлаб қолишига йўл қўймайди.
Қаттиқ пишлоқ
Қаттиқ пишлоқ таркибида тирамин деб аталадиган аминокислоталарнинг юқори фоизи мавжуд. У танани тетик ушлаб туради. Имкон қадар пишлоқларни ётишдан 4-6 соат олдин истеъмол қилиш тавсия этилади.
Изоҳ (0)