Фарғона вилояти Қўштепа туманида одам ўлими билан боғлиқ жиноятни содир этганликда гумонланаётган эркак қидирилмоқда. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан фуқароларга мурожаат қилди.

Маълум қилинишича, Қўштепа тумани “Ўқчи” МФЙ, Сабо кўчаси 5-уйда яшовчи 1982 йил туғилган Қазақов Шавкатжон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, қидирилмоқда.
Юқорида кўрсатилган шахсни кўрганлар ва бирор маълумотга эга фуқаролар қуйидаги рақамларга телефон қилиши мумкин: 73-542-12-80, 90-151-09-90, 90-509-43-00.
Қайд этилишича, ушбу шахс ҳақида хабар берган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар сир сақланади.
Изоҳ (0)