• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлсак, монополистларни йўқ қилишимиз мумкин” — иқтисодий таҳлилчи

    Сўнгги вақтларда Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига тезроқ қўшилиш учун бу борадаги саъй-ҳаракатларни жадаллаштирди. Хўш, Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлса, бундан нима ютади-ю, нима ютқазади? Ташкилотга аъзо бўлмоқчи бўлган давлат қандай талабларни бажариши керак?

    “Дарё” ушбу мавзуда иқтисодий таҳлилчи Нодирбек Расулов билан суҳбатлашди.

    – Кўпчилик кузатувчиларимизда Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) қандай ташкилот эканлиги ҳақида тушунча бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун суҳбатимиз бошида Жаҳон савдо ташкилоти аслида қандай ташкилот эканлиги ва унинг функциялари нималардан иборат эканлиги ҳақида тўхталиб ўцак.

    – Ҳақиқатан ҳам, Жаҳон савдо ташкилотининг дунё иқтисодиётидаги ўрни қандай эканлигига кўпчилик қизиқади. Бу борада жуда кўплаб мутахассислар ўз фикрларини билдирган. Ушбу ташкилот дунёда ўйин қоидаларини бегиловчи ёки халқаро савдони тартибга солувчи ташкилот ҳисобланади. Жаҳон савдо ташкилотининг учта муҳим тамойили мавжуд. Биринчиси – халқаро савдони либераллаштириш ҳисобланади. Иккинчиси – ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги савдо битимларининг ошкора бўлишини таъминлаш. Учинчиси – мамлакатлараро рақобат муҳитини ташкил қилиш. Яъни ушбу ташкилот мамлакат ичидаги монополист компаниялар ва протектанизм сиёсатига барҳам берувчи ташкилот ҳисобланади.

    – Айни Ўзбекистонбоп ташкилот экан-да!?

    – Албатта, ҳозир совуқ об-ҳаво туфайли транспорт воситаларига ўз вақтида ёнилғи етказиб беришда муаммолар юзага келмоқда. Энергетика соҳасидаги ислоҳотлар бевосита Жаҳон савдо ташкилоти билан боғлиқ. Давлат раҳбари 2017 йилда бу Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласини бекорга кўтармаган. Ўз вақтида ушбу ташкилотга қўшилмаганимизнинг оқибатлари бугун намоён бўлмоқда.

    – Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлмоқчи бўлган давлат қандай талабларни бажариши керак?

    – Бугунги кунда 164 мамлакат Жаҳон савдо ташкилотига аъзо ҳисобланади. Бу давлатлар ҳиссасига глобал савдо ва жаҳон ялпи ички маҳсулотининг қарийб 98 фоизи тўғри келади. Бундан кўришимиз мумкин-ки, бу глобал ташкилот ҳисобланади. Албатта, бу ташкилотга киришнинг ўз талаблари мавжуд. Биринчи навбатда аъзо бўлмоқчи бўлган давлатнинг иқтисодиёти эркин ва жаҳон бозори учун эшиклари очиқ бўлиши керак. Иккинчидан, давлатнинг иқтисодиётга аралашуви жуда кам бўлиши зарур. Учинчидан, давлатда монопол компаниялар кам бўлиши керак. Чунки мамлакатда монопол компанийлар кўп бўлса, бу истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини чеклайди. Қаерда монополия бўлса, ўша ерда сифатсиз маҳсулот кўпайиб кетади. Монополия шароитида талабни ишлаб чиқарувчи қўяди. “Истасанг шу, бўлмаса, катта кўча” дейди.

    Иқтисодий таҳлилчи Нодирбек Расулов
    Фото: “Дарё”

    Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш учун мен юқорида санаб ўтган талабларни бажариш зарур. Бундан ташқари, давлат ўз қонунларини Жаҳон савдо ташкилотининг талабларига мослаштириш зарур. Шу нуқтаи назардан конституциявий ислоҳотлар вақтида 67-моддага янги бир ўзгариш киритдик.

    Янги таҳрирдаги конституциянинг 67-моддаси:

    Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди.

    Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли.

    Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.

    Монопол фаолият қонун билан тартибга солинади ва чекланади.

    Шунингдек, ташкилотга аъзо давлатлар билан ўзаро савдо қилаётганда, очиқликни таъминлаш керак. Кейин бизга маҳсулот импорт қилаётган корхоналарга ўзимизда маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар билан тенг шароит яратиб бериш зарур.

    Жаҳон савдо ташкилотига кириш учун 15 га яқин битим имзоланиши керак. Агар Ўзбекистон шу шартнома шартларини бажаришни ўз бўйнига олиб, шартномага имзо чекса, Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши анча тезлашади.

    – Ўзбекистон неча йилда ташкилотга қўшилиши мумкин?

    – Жаҳон савдо ташкилотига энг қисқа вақт ичида қўшилган давлат бу –  Қирғизистон. У 3 йилда ташкилотга аъзо бўлган. Ташкилотга энг узоқ вақт давомида қўшилган мамлакат бу – Россия. Россия 23 йил деганда ЖСТга қўшилган. Ўзбекистон ташкилотга аъзо бўлиш учун 1994 йилда ариза топширган, агар 2024 йил билан ҳисобласак, Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш бўйича ариза берганига 30 йил бўлади. Биз Россиянинг рекордини янгилаймиз.

    Жаҳон савдо ташкилотига 2-3 йилдан кейин қўшиламиз, дейиш қийин. Чунки бу ташкилотнинг бир қанча нозик талаблари бор. Бунга биз жавоб беришимиз керак. Мисол учун, бизда бозор иқтисодиёти билан боғлиқ бир қанча масалалар бор. Бу маълум бир вақт талаб этади. Жаҳон савдо ташкилотига Ўзбекистон қанчалик тез кирса, бундан ҳам давлат, ҳам халқ ютади.

    Суҳбат давомида
    Фото: “Дарё”

    – Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиши учун 1994 йилда ариза берган экан. Нега ташкилотга қўшилишимиз бу даражада чўзилиб кетган?

    – Биринчидан, ўша вақтда бизнинг иқтисодиётимиз ёпиқ бўлган. Иккинчидан, Ўзбекистон протектанизм сиёсатини олиб борган. Яъни ташқаридан кирувчи маҳсулотларга катта божлар жорий қилган. Учинчидан, конвертация масаласи жуда муаммо бўлган. Мана шу омиллар сабабли Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласи чўзилиб кетган. 2005 йилда ЖСТга қўшилиш масаласи мутлақо ёпилган эди.

    – Бугун ҳам Ўзбекистонда монопол компаниялар мавжуд. Бундан ташқари, ҳали ташқаридан келадиган маҳсулотларга божларни қисқартирганимиз йўқ. Шундай шароитда қандай қилиб ЖСТга қўшилиш ҳақида гапириш мумкин?

    – Биз яқинда “Ўзбекистон-2030” стратегиясини қабул қилдик. Бунда биз ўз олдимизга бир қанча мақсадларни қўйганмиз. Бугунги кунда Ўзбекистонда 2300 дан ортиқ давлат улуши бўлган компаниялар мавжуд. 2030 йилгача шу компаниялар сонини 6 баробарга қисқартириш мақсад қилинган. Шунингдек, 17 та монопол компанияларга барҳам бериш масаласи ҳам қўйилган. Тўғри айтдингиз, бу масалаларни тезроқ ҳал қилмасак, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши яна чўзилиб кетиши мумкин. Шунинг учун 2030 йилгача белгилаб олинган стратегияда монопол компанияларни қисқартириш масаласи усутувор масала қилиб белгиланган.

    – Жаҳон савдо ташкилотига қўшилсак, бу оддий халққа қандай фойда келтиради?

    – Агар Ўзбекистон ЖСТга олдинроқ аъзо бўлганида эди, ҳозир аҳолимизнинг турмуш тарзи мутлақо ўзгача бўлар эди. Ўзбекистон ташкилотга қўшилгач, бизнинг бозорларимизга арзон ва сифатли маҳсулотлар кириб кела бошлайди. Халқимизда танлов имкониятлари кенгаяди. Мисол учун, Ўзбекистондаги автомобиль бозорига электромобиллар кириб келгач, автомобиль бозоридаги нархларнинг пасайишига олиб келди. Агар мамлакатда монопол компания бўлса, у ишлаб чиқарадиган маҳсулотнинг нархи жаҳон бозоридаги нархга нисбатан бир неча баробар қиммат бўлади. Бу нарса аҳолининг турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатади.

    Оддий мисол, ЖСТга аъзо давлат билан Ўзбекистоннинг энергетик ҳолатини солиштириб кўринг. Жуда катта фарқни кўрасиз. Жаҳон савдо ташкилоти мамлакат ичида соғлом рақобат муҳити бўлишини таъминлайди. Мамлакатимизда соғлом рақобат шароити бўлмагани учун аҳолимиз қишда айрим қийинчиликларга дуч келади. Агар бозор очиқ бўлса, бизга арзон хом ашё ҳам кириб келади. ЖСТга аъзо бўлсак, иқтисодиётимизнинг имунитети ошади. Агар қўшилишимиз чўзилиб кеца, иқтисодиётимизнинг имунитети пасайиб кетади.

    Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишимизнинг айрим салбий томонлари ҳам мавжуд. Агар ташкилотга аъзо бўлсак, бизга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кириб келади. Бу ўз навбатида бизнинг қишлоқ хўжалигимизга таъсир қилади. Лекин Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишимиз коррупция ва хуфёна иқтисодиёт кўламини камайтиради.

    – Агар Ўзбекистон ЖСТга қўшилса, унинг географик жойлашуви иқтисодий имкониятларни оширса керак?

    – Ўзбекистон жуда қулай жойда жойлашган. Агар ЖСТга қўшилсак, логистик хизмат нархлари арзонлашади. Чунки Қирғизистон ва Қозоғистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо. Улар билан иқтисодий муносабатда ўйин қоидалари мутлақо ўзгаради. Масалан, бизда ишлаб чиқарилган маҳсулот қўшни Қирғизистонга олиб чиқилиб, қайта ҳужжат қилиниб хорижга чиқарилади. Биз ЖСТга кирмай, маълум муддат ютқазиб қўйдик. Биз олтин ўрталикни ушлаб ҳаракат қилишимиз керак.

    Сардор Али суҳбатлашди

    18.12.2023, 19:00   Изоҳ (0)   12887
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши бўйича музокаралар жиддий босқичга чиқди — Женевадан махсус интервью

    18.11.2023, 22:01

    ЖСТ пасайишдан сўнг жаҳон савдоси тиклангани ҳақида хабар берди

    28.11.2023, 11:50

    Қозоғистон ва Ўзбекистон иқтисодиёти таққосланди. Кимники кучли?

    10.12.2023, 21:55

    Ўзбекистонга 7 та самолёт олиб келиниб, яна 3 та халқаро йўналиш очилади

    18.12.2023, 18:39

    Ўзбекистонда айрим фуқароларга 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар бериш йўлга қўйилади

    18.12.2023, 18:34

    Ўзбекистонда илк бор базавий банк хизматларини кўрсатувчи микромолия банклари ишга тушади

    18.12.2023, 18:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саида Мирзиёева Мооdy’s Ўзбекистоннинг рейтинг прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирганига муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 14 июн, 19:01

    Кенияда норозилик намойишлари болиб ўтди

    Дунё | 14 июн, 18:35

    АҚШ армияси 250 йиллигига парад ўтказилади

    Дунё | 14 июн, 17:55

    Сирдарёда юқори тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 2 болакайнинг ўлимига сабабчи бўлди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 17:35

    35-йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    Дунё | 14 июн, 17:20

    Инсоннинг ўзи бўлган ҳаддан зиёд талабчанлиги қандай муаммоларни келтириб чиқаради?

    Лайфстайл | 14 июн, 17:15

    “Суд тизимига сунъий интеллектни тезроқ жорий этиш зарур” — Владимир Норов

    Ўзбекистон | 14 июн, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.