“Қаттиққўл хоним” фильмининг продюсери Венди Финерман Hollywood Gold подкастида киноижодкорлар дастлаб Мерил Стрипни кулгили эмас деб ўйлаб, Миранда Пристли роли учун олишни истамаганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, лойиҳа муаллифларидан бири: “У ҳаётида ҳеч қачон кулгили бўлмаган”, — деб айтган. Унга қўнғироқ қилиб, “Ақлингиз жойидами? У ҳаётида бир кун ҳам кулгили бўлмаган” — дейишган.
Барибир охир-оқибат Стрип бош ролга маъқулланган. “У ростдан ролни маромига етказиб, кулгили ўйнади ва улар янглишганини исботлади — дея қўшимча қилди Финерман. Аммо у илгари жиддийроқ (кайфият нуқтаи назаридан) фильмларда роль ўйнаган актриса учун комедия-драма бутунлай бошқа дунё бўлганини тан олди.
Лорен Вайсбергернинг “Prada кийган Иблис” номли китоби асосида режиссёр Дэвид Френкель томонидан суратга олинган “Қаттиққўл хоним” фильми 2006 йилда экран юзини кўрган. Картина Мерил Стрипга комедиядаги энг яхши актриса роли учун “Олтин глобус” мукофотини ва бош роль учун энг яхши актриса номинацияси учун “Оскар” мукофотини олиб келган.
Изоҳ (0)