Энтони Жошуа ва Деонтей Уайлдер 2024 йилнинг бошида жанг қилиши мумкин.
ESPN нашрининг хабар беришича, Жошуа ва Уайлдер 9 март куни рингга кўтарилиш борасида келишиб олган. Ушбу келишув ўз кучида қолиши учун иккала боксчи ҳам 23 декабрь куни ўз жангларини ютиши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Жошу ва Уайлдер 23 декабрь куни Саудия Арабистонидаги турнирда иштирок этади. Энтони Отта Валлинга қарши жанг қилса, Деонтей Жозеф Паркерга қарши рингга кўтарилади.
Изоҳ (0)