“Ўзтемирйўлйўловчи” поездларнинг белгиланган манзилга кечикиб етиб бориши мумкинлиги сабаб йўловчиларга мурожаат билан чиқди.
Қайд этилишича, темир йўл транспортидан фойдаланаётган йўловчиларни манзилларига хавфсиз етказиш мақсадида йўловчи поездлар ҳаракат олдидан техник кўрикдан ўтказилади.
Ўзбекистонда ҳудудида кузатилаётган совуқ аномал об-ҳаво туфайли техник текширувлар чўзилиши кузатилмоқда.
“Натижада йўловчи поезд ўз вақтидан кечикиб ҳаракатланяпти. Йўловчилардан ҳолатни тўғри тушунишларини сўраб қоламиз. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистонда талабаларга поезд чипталари учун 50 фоизли чегирма эълон қилингани, Тошкентдан бир нечта вилоятларга қўшимча поездлар қўйилиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)