• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Амитабҳ Баччаннинг севимли қизи ва Капурлар оиласининг собиқ келини — Швета Баччан Нанда қандай қилиб актриса бўлмаса ҳам Боливудда жуда машҳур?

    Швета Баччан Нанда — афсонавий актёрлар Амитабҳ Баччан ва Жая Бҳадурининг тўнғич фарзанди. Унинг укаси Абҳишек ва келини Айшвария ҳам ҳинд киноси юлдузлари.

     
     
    Фото: Bollywoodtime

    Аммо Швета имкониятлар ва алоқаларга қарамай, кинода роль ўйнашни хоҳламайди. Бунинг ўрнига иккала бобоси — машҳур шоир Ҳариванш Рай Баччан ва журналист-ёзувчи Тарун Кумар Бҳадурининг меросини давом эттиради.

     
    Фото: Bollywoodtime

    Швета болалигини шундай эслайди: “Болалигимда жуда уятчан қиз эдим. Оломонни кўрганимда доим онамнинг орқасига яширинардим. Ўйлайманки, одамовилик мен учун иккинчи характерга айланди. Биз ўсиб-улғайгунимизча ўта ҳимояланган ҳаётда яшадик.

     
    Швета укаси Абҳишек билан
    Фото: Bollywoodtime

    Ота-онам Бомбейга ишлаш ва пул топиш учун келишган, 70-йиллар эди. Отам кўп ишлаган, кунини эрталабдан кечгача суратга олиш майдончасида ўтказарди.

     
    Швета укаси Абҳишек билан
    Фото: Bollywoodtime

    Биз катта оилада яшардик — аммаларим, амакиваччаларим ва укаларим доимо бирга эди. Бобо-бувиларимиз ҳам биз билан бирга яшаган. Мен ҳар қандай эътиборни ёқтирмасдим ва актрисалик мен учун эмаслигини дарҳол англадим”.

     
    Фото: Bollywoodtime

    Швета Баччан 1974 йил 17 мартда ота-онасининг тўйидан роппа-роса 9 ой ўтиб Бомбейда туғилган. Икки йил ўтгач, унинг укаси Абҳишек дунёга келади. Швета онаси ва қизи билан берган камдан кам интервьюларидан бирида шундай деб тан олади: “Онам ҳар доим атрофимдаги дўстларимга жуда эътиборли эди.

     
    Фото: Bollywoodtime

    Мен Бҳаратнатям, классик мусиқа, сузиш билан шуғулланишим, ситар ва пианино  чалишни билишим керак эди. Агар онамга бирор нарса ёқмаса, дарҳол мени калтакларди. Ва бу жуда тез-тез содир бўларди. Бир куни онам чизғич синиб кетгунча урган”.

     
    Фото: Bollywoodtime

    Бунга Жая Баччан қўшимча қилади: “Абҳишекни ҳеч ким урмасди. Негадир тўнғич фарзандни калтаклаш кераклигига ишончим комил эди. Мен ҳам оилада катта фарзанд бўлганман, мени ҳам тез-тез уришарди, лекин сингилларимга ҳеч қачон тегишмасди. Швета болалигида жуда одамови ва қайсар эди. Тўғрисини айтсам, ота-оналар ўзларидан жаҳли чиқса, вазиятга чидай олмай фарзандларини калтаклашини ўша пайтда тушунмаганман”.

     
    Швета онаси Жая Баччан билан
    Фото: Bollywoodtime

    Айтишларича, Швета Амитабҳнинг, Абҳишек эса Жаянинг севимлиси эди. Аммо ўсмирлик чоғида иккаласи ҳам Лондонга юборилади: Швета амакисиникига яшашга, Абҳи эса мактаб-интернатга. Ўша пайтда оила қийин даврни бошидан кечираётганди. Амитабҳ бошқа актрисалар билан суратга олиш майдончасидан ташқарида ҳам тобора кўпроқ кўринар, Жая эса асабийлашганидан ўзида эмасди.

     
    Фото: Bollywoodtime

    Аммо Баччанлар оиласи бу қийинчиликларни енгиб ўтишади ва энди журналистлар Шветадан оиласини бир сўз билан қандай тасвирлашини сўрашганда, у шундай жавоб беради: “Менимча, биз жуда аҳил оиламиз!”

     
    Фото: Bollywoodtime

    Бироқ Шветанинг ўз оиласи ҳақида бундай деб бўлмайди. 22 ёшида у афсонавий Раж Капурнинг набираси Никҳил Нандага турмушга чиқади. Унинг амакилари машҳур актёрлар — Риши Капур, Рандҳир Капур ва Ражив Капур, амакиваччалари эса Болливуд юлдузлари Каришма Капур, Карина Капур ва Ранбир Капур эди.

     
    Никҳил Нанда
    Фото: Bollywoodtime

    Никҳил бизнес-магнат, Ражнинг тўнғич қизи Риту Нанданинг ўғли эди. Ўзининг интервьюларидан бирида у Шветани зиёфатда кўриб севиб қолганини ва дарҳол “Бу ўша! Мен бутун умримни бирга ўтказмоқчи бўлган қиз”, деб ўйлаганини айтади.

     
    Швета ва Никҳил
    Фото: Bollywoodtime

    У ҳеч қачон Амитабҳ ва унинг машҳурлигидан чўчимаган ва қўрқмай Шветанинг қўлини сўрайди. Албатта, Раж Капурни шунчаки “бобо” деб ҳисоблаган йигит учун Амитабҳнинг номи ва шуҳрати унчалик аҳамиятли эмасди.

     
    Фото: Bollywoodtime

    Швета ва Никҳил 1997 йил 16 февралда турмуш қуради.Ўша йилнинг декабрида уларнинг қизи Навя Навелли, уч йилдан сўнг эса ўғли Агастья дунёга келади. Швета турмуш ўртоғи билан Деҳлига кўчиб ўтади ва оммавий ахборот воситаларидан узоқда оилавий ҳаёт кечиради. Бироқ 2018 йилда у кутилмаганда ота-онасининг уйига қайтиб келади ва ҳозиргача улар билан бирга яшайди. Яқинда отаси Амитабҳ унга машҳур оилавий уй — “Пратикша”ни совға қилди.

     
    Фото: Bollywoodtime

    Швета ажрашиш сабаби ҳақида гапирмайди. У одатда эри ҳақида гапиришни ва у билан бирор жойда кўринишни хоҳламайди. Аммо унинг интервьюсидан эр-хотин узоқ вақт бирга яшамаганлигини тушуниш мумкин.

     
    Фото: Bollywoodtime

    У шундай дейди: “Қаердадир ўқигандим, ҳар етти-саккиз йилда ҳаётимиз, дунёқарашимиз ва бошқа кўп нарсалар бутунлай ўзгариб туради. Бу илон терисини ташлаётганга ўхшайди. Бу нарса 40 ёшдалигимда содир бўлди. Иккала фарзандим ҳам уйдан узоқда, мактаб-интернатда эди ва бирдан мен қиладиган ҳеч нарса йўқлигини англадим. Мен фақат деворларга қараб ақлдан озаман деб ўйлардим.

     
    Швета оиласи билан
    Фото: Bollywoodtime

    Мен болаларим ўз ҳаётига эга эканини тушундим, эримнинг ҳам ўз иши бор ва ўзимга савол бердим: “Мен нима қилишим керак? Ҳа, мен уятчан ва интровертман, лекин ўзимнинг комфорт зонамдан чиқиб, янги ҳаёт бошлашим керак эди. Ўз йўлимни адабиёт ва мода оламига ўзгартиришга қарор қилдим”.

     
    Фото: Bollywoodtime

    Журналистика Шветанинг ҳақиқий касби бўлиб чиқди. У Daily News ва Vogue India каби нашрлар учун мақолалар ёзади, шунингдек, “Жаннат миноралари” романини нашрдан чиқарди. Салбий шарҳларга қарамай, китоб бесцеллерга айланади.

     
    Фото: Bollywoodtime

    Кейинчалик 2018 йилда Швета таниқли дизайнер Мониша Жасингҳ билан ҳамкорликда МxS кийим тармоғини ишга туширади.

     
    Швета ва Мониша Жасингҳ 
    Фото: Bollywoodtime

    Шу йили Швета заргарлик бренди рекламасида мегаюлдуз отаси Амитабҳ билан бирга экрандаги дебютини қилади. Бироқ кейинчалик бренд банк ходимларини салбий кўринишда кўрсатгани учун қонуний чоралар кўрилиши билан таҳдид қилиб, реклама қайтариб олинади.

     
    Фото: Bollywoodtime

    Швета Баччан ҳеч қачон фильмларда роль ўйнамаган бўлса ҳам, Болливудда жуда машҳур. Ҳозир у 49 ёшда ва ўзининг сўзларига кўра, унинг учун ҳаёт энди бошланмоқда.

     
    Фото: Bollywoodtime
    12.12.2023, 12:30   Изоҳ (0)   53849
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинотавсия: Қизиқарли сюжет ва интригаларга бой 6 та корейс сериали

    11.12.2023, 10:58

    Биографик фильмлардаги персонажини қойилмақом тарзда ижро этган актёр ва актрисалар. Уларнинг баъзиларини ҳақиқий прототиплардан ажратиш ҳам қийин

    11.12.2023, 13:30

    Жаҳон киносининг марваридига айланган севимли “Қор маликаси” мультфильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 20 та факт

    12.12.2023, 09:18

    “Мен тўсатдан фалаж бўлиб қолганман” — Анжелина Жоли Бред Питт билан ажриминининг тафсилотлари ҳақида гапирди

    11.12.2023, 17:35

    Фарзандингизни бирор нарса эвазига ёки жанжалсиз телефондан ажратишнинг самарали 7 усули

    11.12.2023, 09:53

    Голливуднинг бошқаларга ўхшамайдиган ноодатий кўринишга эга актрисалари (фото)

    09.12.2023, 11:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.