Қозоғистон ҳукумати Ғазо секторига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборди ва Ғазодан чиқиб кетиш истагида бўлган 30 нафар фуқароси ва уларнинг оила аъзоларини олиб келди. Бу ҳақда КаzТаg хабар берди.
“Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қозоғистон халқаро тараққиёт агентлиги КазАID билан ҳамкорликда махсус авиабортда Фаластин халқига инсонпарварлик ёрдамининг бир партиясини етказиб берилди.
Худди шу самолёт Қозоғистонга Ғазо секторидан эвакуация қилинган Қозоғистон фуқаролари ва уларнинг оила аъзолари бўлган 28 киши олиб келган”, — дейилади хабарда.
Қозоғистон 38 тонна дори-дармон, озиқ-овқат ва бошқа керакли нарсалар етказиб берди. 17 ноябрь куни 99 кишидан иборат биринчи гуруҳ Ғазо секторидан олиб чиқилганди.
Изоҳ (0)