• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Мэрилин Монро, Майкл Жексон, Брюс Ли. Сирли ўлим топган жаҳон юлдузлари (фото)

    Машҳурларнинг ҳаёти миллионлаб одамларнинг эътибор марказида бўлади. Кўпгина мухлислар ўзларининг севиклилари ҳақидаги ҳамма нарсани биламан деб ўйлайди, лекин баъзи юлдузлар абадий сир бўлиб қолмоқда. Уларнинг ўлим сабаблари ҳам кўплаб фитна назарияларини келтириб чиқаради. Қуйида шундай юлдузлар ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Мэрилин Монро

    Мэрилин Монро
    Фото: Wikimedia Commons

    Машҳур актрисанинг ўлими ҳали ҳам сирлигича қолмоқда. Актрисанинг жасади 1962 йили 4 августдан 5 августга ўтар кечаси Лос-Анжелесдаги уйидан топилган. Мэрилин Монро ҳақиқатан ҳам ўзини заҳарлаб жонига қасд қилганми ёки у аслида Америка разведка хизмати томонидан ўлдирилганми, ҳали ҳам номаълумлигича қолмоқда. Экран юлдузи ўша пайтдаги АҚШ президенти Жон Кеннеди билан яхши муносабатда бўлган. Монро Кеннеди оиласининг баъзи сирларини билганлиги айтилади. Актрисанинг жасади ётоқхонасида оёқлари ва қўлларида қотиллик аломатлари билан топилган. Ҳар ҳолда кўплаб мухлислар ушбу версияга ишонади.

    Малика Диана

    Малика Диана
    Фото: Getty Images

    1997 йил 31 август куни Уэлс маликаси, Британия қироллик оиласи вакили Диананинг автоҳалокатга учраб, фожиали ўлим топгани бутун дунёни қайғуга солди. Ўша мудҳиш кечада Диана мисрлик миллиардернинг ўғли  севгилиси Доди ал-Фаед билан кечки овқатдан қайтаётган бўлган. Улар Париждаги уйида қолиб, эртаси куни эрталаб Лондонга учиб кетишни режалаштирган. Версиялардан бирига кўра, уларнинг йўлини машина кесиб ўтган, натижада ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, бетон устунга бориб урилган. Ҳайдовчи ва Доди воқеа жойида вафот этган. Шифокорлар ҳар қанча ҳаракат қилмасин Диананинг ҳаётини асраб қола олмаган. Терговдаги кўплаб номувофиқликлар сабаб унинг ўлими кўплаб фитна назарияларини келтириб чиқарди. Баъзилар қироллик оиласи 1995 йилда BBC билан шов-шувли интервьюси билан қироллик оиласи шаънига путур етказган Дианани йўқ қилиш учун Британия махсус разведка хизмати билан тил бириктирган деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, Диананинг мисрлик ошиғидан ҳомиладорлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди ва қироллик оиласи шаҳзодаларнинг мусулмон биродарлари билан узоқдан бўлса-да қариндош бўлишига йўл қўя олмасди. Додининг отаси ҳам ушбу версияни омма олдида тасдиқлаган. Кейинчалик Диананинг  хизматкори топган мактубда кимдир уни ўлдирмоқчи бўлаётгани ҳақида ёзилган бўлган.

    Майкл Жексон

    Майкл Жексон
    Фото: Global Look Press

    Расмий версияга кўра, поп қироли 2009 йил 25 июнда гиёҳванд модда истеъмолини ҳаддан ташқари ошириб юборган ва ножўя таъсири туфайли вафот этган дейилади. Суд хонандани даволаган шифокорни қотилликда айблаб, қамоқ жазосига ҳукм қилди. Лекин супер юлдузнинг мухлислари унинг ўлими саҳналаштирилганига ишонади. Ўлимининг сўнгги йилларида можаролар туфайли Майкл Жексоннинг обрўсига путур етган этди. Хонанда “Тhis is it” хайрлашув гастроли уюштириш орқали молиявий аҳволини яхшилашни режалаштирган, лекин бирорта ҳам концерт беришга улгурмаган. Аммо ўлимидан кейин унинг катта суғурта шартномалари йўқотишни қоплади ва мусиқа савдосидан тушган фойда унинг меросхўрлари учун яхши ҳаётни таъминлади.

    Жанни Версаче

    Фото: Marie Claire
     

    Мода оламининг қироли Жанни Версаченинг ўлими сабаби жавоблардан кўра, кўпроқ саволлар туғдиради. Майами полицияси бошлиғи Ричард Борреро: “Ҳақиқий сабабни ҳеч қачон аниқлай олишимизга ишончим комил эмас”, — деган. Версаче мода империяси асосчисининг ҳаёти 1997 йил 15 июлда Майами-Бичдаги вилласи остонасида фожиали тарзда якун топди. 27 ёшли америкалик серияли қотил Эндрю Кьюненнен қочиб кетаётиб дизайнерга икки марта ўқ узган. Шундан сўнг, жиноятчи ўз жонига ҳам қасд қилган, шунинг учун сабаблар ноаниқлигича қолмоқда. Дизайнернинг ҳаёти ва фаолиятида уни шу тарзда ўлдириш истаги пайдо бўлишига сабаб бўлган нимадир бўлганми ёки йўқлиги маълум эмас.

    Тупак Шакур

    Тупак Шакур
    Фото: Getty Images

    Тупак Шакурнинг ўлими ҳип-ҳоп тарихидаги энг баҳсли воқеалардан бири бўлиб қолди. Рэпер 1996 йил 13 сентябрда 25 ёшида вафот этган. Ўша мудҳиш оқшомда рэпер менежери Шуг Найт билан бирга машинада Лос-Анжелесдаги клубларнинг бирига кетаётган эди. Йўлда уларни бошқа бир машина қувиб етиб, унинг ойнасидан бир нечта ўқ узилди. Бошидан яраланган менежер омон қолган, аммо Тупак Шакур олган жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этган. Шакурнинг ўлими кўпчиликни шубҳа остида қолдирди, сабаби унинг ўлимидан кейин чиққан альбомида ўлими саҳналаштирилиши мумкинлиги ҳақида айтган экан. Бошқа бир гуруҳ мухлислар Шуг Найт ўз ҳамкорини ўлдиришга буюрганига ишонади. Тупак Шакур Death Row Records мусиқий лейбл билан шартномасини бекор қилишни режалаштираётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган. Бу эса Найтнинг фойда олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишини англатади. Ҳозиргача бу ҳолат ёпиқлигича қолмоқда.

    Натали Вуд

    Натали Вуд
    Фото: Marie Claire

    1981 йил ноябрь ойида актриса эри Роберт Вагнер, уларнинг оилавий дўсти Кристофер Уокен ва кема капитани Дэннис Деверн билан Калифорния қирғоқлари бўйлаб яхтада саёҳатга чиқади. Бироқ, улар Наталисиз қирғоққа қайтади. Бир неча кундан кейин актрисанинг жасади сувдан топилган. Улар фожиага алоқадорлигини рад этиб, Натали Вуд тунда ухлашга ётганини ва эртаси куни эрталаб унинг кабинаси бўш бўлганини даъво қилди. Кейинчалик ўлим сабаби чўкиш деб айтилди, аммо 30 йил ўтгач, жамоатчилик янги тафсилотларни билиб олди. Капитан Дэннис Деверн ўзининг “Алвидо, Натали, хайр, Сплендоур” мемуар китобида, тергов пайтида у Роберт Вагнер версиясини қўллаб-қувватлаш учун адвокатлар босими остида мажбур бўлганини тан олди. Маълум бўлишича, у Натали Вуд ва унинг эри ўртасидаги жанжалнинг гувоҳи бўлган ва уни эри ўлдирганига шама қилган. Унинг кўрсатмаси бўйича иш қайта очилди, аммо ҳозирча тергов Роберт Вагнерни ҳибсга олиш учун асос топмади.

    Брюс Ли

    Брюс Ли
    “Ўлим ўйини” фильмидан лавҳа

    Афсонавий жанг санъати устаси ва актёр Брюс Ли 1973 йил 20 июлда “Ўлим ўйини” фильмини суратга олиш пайтида вафот этган. Ўлимидан олдин, у бош оғриғидан шикоят қилган ва “Эқуагестик” таблеткасини қабул қилган. Аммо тўсатдан унинг аҳволи кескин ёмонлашади ва у суратга олиш майдончасида вафот этади. Ўлимнинг расмий сабаби мия шиши бўлиб, у препаратга аллергия яъни қонда натрий етишмаслиги туфайли танадаги суюқлик камайгани натижасида юзага келганлиги айтилади. Гап шундаки, фожиадан олти ой олдин актёр экранда яхши кўринишга эга бўлиш учун тер безларини олдирган. Бу эса иссиқлик уришини келтириб чиқариши мумкин бўлган. Бироқ мухлислар ўлим суиқасд туфайли содир бўлганига шама қилади. Брюс Ли гўёки Якузага ўзи тушган фильмлардан олган даромаддан фоиз тўлашдан бош тортган. Бошқа назарияга кўра, кунг-фу сирларини ошкор қилгани учун буддист роҳиб томонидан ўлдирилган.

     Руслана Коршунова

    Руслана Коршунова
    Nina Ricci рекламасидан лавҳа

    Руслана Коршунова ўзининг гўзаллиги учун “рус Рапунзели” лақабини олган. У бутун дунё бўйлаб афишаларда ва подиумларда порлаган. Кўпчилик уни Nina Ricci парфюмининг рекламаси орқали ҳали ҳам эслайди. Унинг келажаги буюк бўлишини башорат қилишган, аммо ҳаёти 2008 йилнинг 28 июнида фожиали тарзда якун топди. Суд-тиббиёт экспертлари қизнинг Манҳеттендаги квартирасининг тўққизинчи қавати деразасидан сакраб тушганини аниқлашди. Топ моделнинг онаси ва мухлислари ўз жонига қасд қилиш версиясига ишонмади. Британиялик телевизион продюсер Питер Померанцев қизнинг ўлимини модел уч ой давомида иштирок этган “Дунё атиргуллари” сектаси билан боғлади. Бироқ ўшанда ҳеч нарсани исботлаб бўлмади. Қизнинг жасадини топган хизматчи Коршунованинг сочлари қирқилганини пайқаган. Бир йил ўтгач, Руслананинг дугонаси Анастасия Дроздова (улар бирга “Дунё атиргуллари” шахсий ўсиш бўйича тренингларда қатнашган) ҳам жонига қасд қилди. Руслана Коршунова туғилган кунидан тўрт кун олдин вафот этди. У эндигина 20 ёшда тўлган эди.

    Бриттани Мерфи

    Бриттани Мерфи
    Фото: Peopletalk.ru

    Бриттани Мерфининг ўлими мухлислар учун кутилмаган ҳодиса бўлди. Унинг жасади топилганда юлдуз 32 ёшда эди. Суд-тиббиёт экспертлари ўлим сабаби оғриқ қолдирувчи дорилар қабул қилиш натижасида келиб чиққан юрак хуружи деган хулосага келди, бироқ актрисанинг отаси мустақил текширув ўтказишга қарор қилган. Лаборатория хулосаси Мерфининг сочларида ўнта потенциал заҳарли оғир металлар мавжудлигини кўрсатди, аммо яна ҳам ҳайратланарлиси олти ой ўтгач, худди шундай ҳолатда актрисанинг турмуш ўртоғи Саймон Монжек вафот этгани ғалати. Қизининг ўлимидан сўнг қотиллик бўлганига ҳеч қандай шубҳа қолмади. Мухлислар ҳам отанинг версиясига кўра, Бриттани Мерфи ва унинг турмуш ўртоғи гўёки собиқ божхона ва чегара ҳимояси агенти Жулиа Дэвисни қўллаб-қувватлаганликлари сабабли ўлдирилган бўлиши мумкинлигини айтди, лекин суд топилган далиллар билан қизиқиб ҳам кўрмади.

     

    08.12.2023, 09:45   Изоҳ (0)   23642
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мода оламининг қироли Жанни Версаче қандай қилиб ҳашамат ва бойлик рамзига айланди? (фото)

    28.09.2021, 20:59

    2 млн долларлик пайпоқ: Майкл Жексоннинг қимматбаҳо либослари, автографлари ва кристаллар билан безатилган лимузини ҳозирда кимларга тегишли?

    04.09.2023, 10:34

    “Қиролича”, “Спенсер” ва малика Диананинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи бошқа машҳур фильмлар (фото)

    09.09.2023, 14:40

    “Қўрғон сирлари” — йилнинг энг яхши сериали. Турк киноси “Оскар”и— “Олтин капалак” мукофоти ўз эгаларига топширилди (фото)

    07.12.2023, 13:04

    Голливуд юлдузи Николас Кейж кинодаги фаолиятини якунлашини маълум қилди

    07.12.2023, 12:03

    Ҳаётдаги тенденцияларни ўзгартириб юборган 7 та фильм

    06.12.2023, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.