Ғазо секторида ҳалок бўлган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) ходимларининг сони 132 нафарга етди.
Бу ҳақда ташкилот ҳисоботида айтилган.
“7 октябрдан бери Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигининг жами 132 нафар ходими ҳалок бўлди”, — дейилади агентлик ҳисоботида.
Ҳисоботда, шунингдек, 1 миллиондан ортиқ ўз яшаш жойидан кўчирилган аҳоли вакиллари UNRWA’нинг марказдаги 98 та объекти ҳамда Хон Юнис ва Рафаҳ туманларидан бошпана топгани айтилади.
29 ноябрь куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Ғазо секторида Фаластин—Исроил можароси авж олганидан бери ташкилотнинг 111 нафар ходими ҳалок бўлганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)