Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 14-турида “Манчестер Юнайтед” 2 декабрь, шанба куни “Ньюкасл” меҳмони бўлди.
Биринчи бўлимда жамоалар дарвозаларни ишғол этолмади.
Иккинчи бўлимда эса “Ньюкасл” фаоллик кўрсатди ва ҳисобни очди. 55-дақиқада Антони Гордон ўз номини таблога ёздириб қўйди. Ушбу гол ўйин охиригача ягоналигича қолди ва “Ньюкасл”га ғалаба келтирди.
“Ньюкасл” очколари сонини 26 тага етказди ва 5-ўринга кўтарилиб олди. “Манчецер Юнайтед” эса 24 очко билан 7-ўринда бормоқда.
АПЛ
14-тур
2 декабрь, шанба
“Ньюкасл” — “Манчестер Юнайтед” 1:0
Гол: 1:0 – 55 Гордон.
“Ньюкасл”: Поуп (Дубравка, 86), Триппьер, Шер, Ласселс, Ливраменто, Бруно Гимараэс, Майли, Альмирон, Жоэлинтон, Гордон (Ритчи, 90), Исак.
“Манчестер Юнайтед”: Онана, Уан-Биссака (Регилон, 80), Магуайр, Шоу, Диогу Далот, Бруну Фернандеш, Мактоминей, Майну (Амрабат, 80), Гарначо, Марсял (Ҳёйлунд, 61), Рэшфорд (Антони, 61).
Огоҳлантиришлар: Магуайр (77), Антони (90), Жоэлинтон (90).
Изоҳ (0)