Тошкент шаҳридаги кафе ходими тунги вақтда аёлларни кафега киритмагани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди. Хабарга кўра, номаълум шахснинг шаҳарда жойлашган кафега тунги саоат 22:30 дан кейин аёлларнинг кириши тақиқланиши ҳақида маълум қилгани акс этган видео тарқалган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш ишлари давомида видео муаллифи кафега ўз танишлари билан борганида мазкур кафе ишчилари тунги вақтда аёлларга кириш мумкин эмаслигини таъкидлаб, уларга хизмат кўрсатишдан бош тортган.
Мазкур ҳолат юзасидан кафе иш юритувчилари 1995 йилда ҳамда 2001 йилда туғилган фуқаролар ИИОга таклиф этилди. Уларга фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг камситилишига йўл қўймаслиги ҳақидаги қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушинтирилди.
Суд томонидан кафе иш юритувчиларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддасига асосан БҲМнинг 20 баробари миқдорида жарима тайинланди.
Изоҳ (0)