Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Бутунжаҳон иқлим саммитида сўзлаган нутқида Марказий Осиё мамлакатларида ҳароратнинг 2,5 даражага кўтарилиши нималарга олиб келишини тушунтириб берди. Бу ҳақда Zakon.kz хабар берди.
“Кенгроқ маънода биз халқаро ҳамжамият иқлимни молиялаштиришни кўпайтириш бўйича мажбуриятларини кенгайтиради, деб умид қиламиз, аммо молиялаштириш биринчи тўсиқдир. Агар биз 2050 йилга бориб глобал ҳарорат кўтарилишини 1,5 даражагача чеклашга муваффақ бўлсак ҳам, Марказий Осиё мамлакатларида ҳаво ҳароратининг 2,5 даражагача кўтарилиши сақланиб қолади. Бу сув танқислиги, ҳаддан ташқари иссиқлик, чўлланиш ва экстремал гидрологик ҳодисаларга олиб келади. Шунинг учун мослашиш муқаррар ва зарурдир”, — деди Қозоғистон президенти.
Тўқаев бир пайтлар дунёдаги тўртинчи йирик ички сув ҳавзаси бўлган Оролни қутқариш халқаро жамғармасини қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ маблағ ажратишга чақирмоқда. Қозоғистон яқин уч йил ичида иқлим бўйича иккита йирик саммит ўтказади.
“Қозоғистон келгуси йилда Жамғарма раислигини ўз зиммасига олади ва бу муаммони ҳал қилишда барча ҳамкорларни жалб этишга умид қилади”, — деди сиёсатчи.
Изоҳ (0)