• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фуқаролик жамияти институтларини урғулаган Мартин Чунгонг, натижалардан қониқмаётган Сенат раиси, нанотехнологияларни тавсия этган Рам Аэр — Парламентлараро II Глобал форум

    Тошкент шаҳрида 30 ноябрь куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича II Глобал форуми бўлиб ўтди.

    Фото: “Дарё”

    Анжуман ишида парламентлараро ҳамкорлик, гендер ва ёшлар сиёсати ҳамда парламент ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик мавзуларидаги учта сессия бўлиб ўтди.

    Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг анжуман иштирокчиларига видеомурожаат қилди. У таклиф ва хулосалар парламент ҳамда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига ижобий таъсир қилишини таъкидлаб ўтди.

    Мартин Чунгонг
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Глобал форумда БМТ Бош ассамблеясининг “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда фуқаролик жамияти иштирокини кенгайтириш тўғрисидаги” резолюцияси лойиҳаси муҳокама қилиниши катта воқелик. Бу резолюциянинг ташаббускори бўлган Ўзбекистонга бу ташаббус ва қатъият учун миннатдорчилик билдираман, — деди Мартин Чунгонг.

    Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева кириш сўзида ушбу сиёсий форум мамлакатларнинг эришган натижаларини халқаро ҳамжамиятга етказишда, ўзаро тажриба алмашишда муҳим мулоқот майдони бўлиб хизмат қилаётганини айтиб ўтди,

    Танзила Норбоева
    Фото: “Дарё”

    Албатта, бугунги натижалар бизга кифоя, шу билан қаноатланиб қоламиз, деган фикрдан йироқмиз. Олдимизда ҳали турган вазифалар етарлича.

    Айниқса, фуқаролик жамият институтларининг ривожланиш даражаси ҳали бизни қониқтирмайди. Миллий мақсадларга эришишда, жамиятдаги масъулият ва сафарбарлик ҳиссини янада кучайтиришимиз лозим. Хусусан, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш таъкидлаганидек, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор вакиллари барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида курашга сафарбар бўлишлари керак.

    Ўзбекистонда барқарор ривожланиш доирасида ўтказилаётган тадбирлар ҳам энг аввало ушбу мақсадларга йўналтирилган, — деди Танзила Норбоева.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Рам Аэр айтишича, анжуманда таълим тизими самарадорлигини ошириш, айниқса, инклюзив таълимга эътибор, камбағалликка барҳам бериш бўйича муҳим фикр-мулоҳазалар билдирилди.

    Рам Аэр
    Фото: Anhor.uz
    Бугунги иккинчи глобал форум иштирокчилари ўз фаолиятлари давомида амалга ошираётган ишлари ҳақида маълумотлар бериш билан бирга, ўзаро тажриба алмашиш имконига эга бўлди. Буларни амалга ошириш одамлар манфаатига хизмат қилади. Мана шундай хайрли мақсадларни биз ҳам қўллаб-қувватлаймиз. Таълим ривожида нанотехнологиялардан кенгроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқ, — деди Рам Аэр.

    Тадбир давомида Ўзбекистонда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ташаббуси билан илгари сурилаётган “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда фуқаролик жамияти институтлари иштирокини кенгайтириш тўғрисида”ги БМТ Бош ассамблеясининг резолюцияси лойиҳасини БМТда илгари суриш таклифи барча иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

    Барқарор ривожланиш мақсадлари нима?

    Барқарор Ривожланиш Мақсадлари, ёки Глобал мақсадлар деб номланиб, қашшоқликни йўқ қилиш, сайёрани ҳимоя қилиш ва барча одамларга тинчлик ва фаровонлик олиб келишга қаратилган универсал чоралардир.

    Мақсадлар БМТга аъзо барча давлатлар, шу жумладан, Ўзбекистон томонидан 2015 йил сентябрь ойида маъқулланган. Уларга 2030 йилга қадар эришилиши керак бўлган 17 та мақсад киритилган. Ўзбекистон 17 та мақсадга эришиш бўйича 16 мақсадни қабул қилган. Қолган битта мақсад денгиз йўли билан боғлиқ бўлгани учун мамлакатга тегишли эмас.

    01.12.2023, 14:28   Изоҳ (0)   3894
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Humo тўлов тизимининг устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ Давактив агентлигига ўтказилади

    01.12.2023, 13:39

    Наманганда ноқонуний қум-шағал қазиб олиш натижасида давлатга 3 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

    01.12.2023, 12:37

    Қорақалпоғистонда 1,2 минг дона қалбаки “Қаратау”ни Самарқандга олиб кетаётган шахс тўхтатиб қолинди

    01.12.2023, 12:28

    Тошкентда собиқ ҳисобчи тадбиркорнинг 220 млн сўмлик мулкини ўзлаштиргани аниқланди

    01.12.2023, 12:22

    Андижондаги тергов ҳибсхонасида аёл  калтаклангани ҳақидаги хабар омбудсман томонидан ўрганилди

    01.12.2023, 12:17

    “Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази” ДУК тугатилади

    01.12.2023, 12:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Balenciaga ғижимланган пакет кўринишидаги 995 долларлик янги сумкани тақдим этди (фото)

    Лайфстайл | 14 август, 21:55

    Исроилнинг янги турар жойлар қуриш режаси Фаластин давлатини қийин аҳволга солиши мумкин

    Дунё | 14 август, 21:45

    Зеленский ва Путин билан иккинчи учрашув Украина масаласида келишувга эришиш имкониятини яратиши мумкин - Трамп 

    Дунё | 14 август, 21:35

    YouTube ёшни сунъий интеллект ёрдамида текшириш тизимини ишга туширди

    Дунё | 14 август, 21:25

    Сурхондарёда жорий йилда 606 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги МИБ орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 21:15

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    Ўзбекистон | 14 август, 21:02

    Буни эшитиш оғриқли: бахтсиз болалар айтадиган 7 ибора

    Маслаҳатлар | 14 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.