Совуқ кунлар бошланиши билан вақтни иссиқ тўшакда ўтказишга нима етсин. Айниқса, у инновацион қурилмалар билан жиҳозланган бўлса, нур устига аъло нур. Xiaomi компанияси комфорт уйқу учун айнан шундай гаджетни ихтиро қилди.
Ушбу ақлли мебель нафақат замонавий дизайни ва каркассиз асоси, балки ўрнатилган функциялари билан ҳам хурсанд қилади. Энди сизга будилник, тунги лампа ва об-ҳаво маълумотлари керак эмас. Бу функцияларнинг барчасини гаджет ўз ичига олади.
Бундан ташқари, ётоқда идеаль уйқу учун 8 та режим мавжуд бўлиб, улар орасида йога ва хурракка қарши конфигурациялар ҳам бор. Қулай бурчак танланса, ётоқнинг ўзи мослашади. Шу билан бирга, фильм томоша қилишда тўпламда мавжуд бўлган бошқарув пультидан фойдаланиш ёки смартфондаги илова ёрдамида овозли ёрдамчини фаоллаштириш мумкин бўлади. Орқа қисмидаги ёруғлик эса, электр сарфини камайтиради ва кўз нурини ёруғликдан ҳимоя қилади.
Ҳозирча ушбу моделга фақат Хитой тили ўрнатилган. Нархи ҳам бир оз қиммат.
Изоҳ (0)