Каромидин Гадоев Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
У шу кунга қадар ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Дипломат 59 ёшда. Бухоро вилояти Кумушкент қишлоғида туғилган.
Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) география факультетини тамомлаган. География фанлари номзоди илмий даражасига эга. 1995 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, жумладан, марказий аппаратда, Ўзбекистоннинг НАТОдаги миссияси ва Брюсселдаги элчихонада турли лавозимларда ишлаган.
Биринчи даражали маслаҳатчи дипломатик мартабасига эга.
Каромидин Гадоев 2018—2023 йилларда Куала-Лумпурдаги дипломатик миссияга раҳбарлик қилган Равшан Усмонов ўрнига тайинланди. Равшан Усмонов Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)