Москвадаги Лефортово суди Россия расмийлари томонидан жосусликда айбланган Американинг The Wall Street Journal (WSJ) нашри мухбири Эван Гершковични ҳибсга олиш муддатини икки ойга узайтирди.
Москва умумий юрисдикция судларининг Telegram каналига кўра, эҳтиёт чораси 2024 йил 30 январгача узайтирилди. Гершковични ҳибсда сақлаш муддати жами 10 ойга чўзилди.
Гершковичнинг ҳибсга олиниши
Эван Гершкович 2023 йил март ойи охирида Екатеринбургда ҳибсга олинган ва жосусликда айбланган. Федерал хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, журналист “Америка томонининг кўрсатмаси бўйича Россия ҳарбий-саноат комплекси корхоналаридан бирининг фаолияти тўғрисида давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни тўплаган”.
ФХХ тушунтиришича, журналист “махфий маълумотларни олишга уринаётганда” ҳибсга олинган. Кейинроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Гершковичнинг “пора устида ушланганини” айтди. Гершковичнинг ҳимоячиси журналист бу айбловларни тан олмаслигини таъкидлади. Америкалик мухбир Москвадаги Лефортово тергов изоляторида сақланмоқда.
Изоҳ (0)