Мадриднинг “Реал” клуби Ла Лиганинг 14-турида “Кадис” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Қаймоқранглилар” футболчиси Жуд Беллингҳем учрашувда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа англиялик футболчи “Реал” сафида дастлабки 15 ўйиндаги голлари сонини 14 тага етказди.
Мадрид клуби сафидаги 15 та ўйинда урилган голлари сони бўйича Жуд Пруден, Альфредо де Стефано ва Криштиану Роналдуларни ортда қолдирди ва рекорд ўрнатди. Ушбу футболчи мадридликлар сафидаги дастлабки 15 ўйинида 13 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Изоҳ (0)