Турк сериаллари оламшумул тезликда дунёни забт этмоқда. Машҳурлик бўйича биринчи ўринда албатта, “Қўрғон сирлари” сериали етакчилик қиляпти. Ўзбек томошабинлари ҳам Корханлар оиласининг ҳашаматли саройидаги воқеаларни, бош қаҳрамонларнинг севги ҳикоясини: эрка меросхўр Ферит ва унинг гўзал рафиқаси Сейран муносабатларини иштиёқ билан кузатиб боряпти. Сейран ролини 25 ёшли модель ва актриса Афра Сарачоғлу ижро этган, у лойиҳадаги иштироки туфайли кундан кунга машҳур бўлиб бормоқда.
Яқинда Сейран Истанбулда қизғин давом этаётган “Қўрғон сирлари” фильмининг иккинчи фаслини суратга олиш жараёнида парда ортида нималар бўлаётганини кўрсатди. Instagram’даги шахсий блогида Афра Сарачоғли бир қатор ажойиб суратлар билан бўлишди. “Дунёдаги барча ‘Қўрғон сирлари’ мухлисларига чексиз муҳаббат билан”, — деб ёзган юлдуз пост остига.
Кўриб турганингиздек, суратга олиш майдончасида дўстона муҳит ҳукм сурмоқда: экранда бир-бирини кўрарга кўзи йўқ актёрлар саҳна ортида қучоқлашиб, жилмайишмоқда.
Изоҳ (0)