Ўзбекистонда 23 ноябрь, соат 14:36 да 3,9 магнитудали зилзила қайд этилди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Маълум қилинишича, эпицентри Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани бўлган ер силкишини кучи қуйидагича сезилди:
- Қумқўрғон туманида —3 балл,
- Шўрчи туманида —2-3 балл,
- Бандихон, Жарқўрғон, Қизириқ туманида — 2 балл.
Шу куни соат 04:28 да ҳам Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 3,4 магнитудали зилзила қайд этилганди.
Изоҳ (0)