Ўзбекистон ҳудудида 23 ноябрь куни соат 04:28 да зилзила қайд этилди, деб хабар беради ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Маълум қилинишича, ерости силкинишининг эпицентри Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани. Зилзила координаталари: 37,47 градус шимолий кенглик; 67,78 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 3,4 балл. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 440 километр жануби-ғарбда.
Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни Фарғона водийсида 4,5 магнитудали қайд этилган, 28 августда эса Афғонистонда зилзила содир бўлган 5,4 магнитудали зилзила Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида сезилганди.
Изоҳ (0)