• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Уй шароитида саломатликда муаммо бор-йўқлигини аниқлашнинг ўзига хос усуллари

    Олимларнинг маълум қилишича, кўп ўтириш икки ёки уч ҳафтада ўзининг салбий оқибатини намоён қилади. Доимий равишда стрессда бўлганда эса бир ҳафтадаёқ саломатлик билан боғлиқ муаммолар кузатилади. Саломатликда муаммо бор ёки йўқлигини аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиш керак, лекин қуйидаги тестлар орқали ҳам айрим ўзгаришларни аниқласа бўлади.

    Фото: “Новий очаг”
     

    Қалқонсимон без

    Ўрнингиздан туринг, кўзларингизни юминг, қўлларни олдинга чўзиб, кафтларни очинг. Оила аъзоларингиздан бармоғингизга қоғоз қўйишни сўранг. Қоғоз қўйилган қўллар қалтираса, эндокринологга мурожаат қилишингиз ёки қалқонсимон безни текширтиришингиз керак, унинг фаолиятида муаммо бўлиши мумкин.

    Нафас тизими ва юрак

    Мазкур тестни ўтказиш учун секундомер керак бўлади. Стулга ўтиринг ва бир неча марта чуқур нафас олиб-чиқаринг. Нафас олиб-чиқаргандан кейин нафасни ушлаб туринг ва қанчагача тура олишингизни секундомер ёрдамида ҳисобланг. Икки-уч дақиқа дам олинг ва шундан кейин бир неча марта одатий нафас олиб, чиқаринг. Яна бир марта нафас олгандан кейин яна нафас тутиб туринг. Агар 25-30 сония нафасни чиқарган ҳолда, 40 сония тутган ҳолда тура олсангиз, демак сизнинг юрак ва ўпкангизда муаммо йўқ. Аммо бундан камроқ натижа қайд этилса, ушбу аъзолар заифлашган ва ёрдамга муҳтож бўлиши мумкин.

    Умуртқа поғонаси

    Бел қисмингизгача кийимларни ечинг, пастга энгашинг ва полга кафтларингизни қўйинг. Яқинларингиздан бу вақтда умуртқа поғонаси ҳолатини баҳолашни сўранг. Умуртқа поғоналари бир текисда бир қатор бўлиши керак, туртиб чиқиши ёки айримлари ичкарига кириб қолмаган бўлиши керак. Агар умуртқа ўнгга ёки чап томонга қийшайган бўлса, бу сколиоз, яъни умуртқа поғонаси касаллигидан дарак беради. Сколиоз ички аъзолар жойлашувига таъсир этмай қолмайди.

    Полга ўтиринг, оёқларни текис қилиб орасини очиб чўзинг. Оёқларнинг кафт қисмидан бошлаб орасига чизғич қўйинг. Қўлларни олдинга чўзинг ва тиззани букмаган ҳолда оёқ учига қўлингизни теккизишга урининг. Агар қўлингиз чизғичдаги кўрсаткич бўйича 15 см етса, умуртқа поғонаси ва мушаклар яхши аҳволда. Агар 5 см-15 см етиб борса ҳам, натижа ёмон эмас, лекин 5 см.дан кам бўлса, саломатлигингиз, хусусан, умуртқангиз ҳақида қайғуришингиз керак.

    Шишлар

    Бош бармоқ билан оёқ кафтининг юқори қисмини босинг: агар из бармоқни олганингиздан бир неча сония кейин йўқолса, муаммо йўқ. Аммо из қоладиган бўлса, организмда суюқлик ушланиб қолаётган бўлиши мумкин ва шифокорга мурожаат қилишингиз керак.

    Қон айланиши

    Совуқ сув солинган стаканга бармоқларингиз учини 30 сония тиқиб туринг. Қўлларингизни олгандан кейин ранги ўзгарган бўлса, кўкарса ёки қизарса, демак сизда қон айланиши билан боғлиқ муаммо бўлиши мумкин. Мутахассисга мурожаат қилишни унутманг.

    20.11.2023, 17:22   Изоҳ (0)   8620
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шамоллаш ва гриппга қарши курашишга ёрдам берувчи 5 озиқ-овқат

    06.10.2023, 15:44

    Юз ва танадаги шишларни бартараф этадиган 9 маҳсулот

    03.11.2023, 11:48

    Сочларингиз қуруқ ва мўртми? Бу қалқонсимон без касалликлари белгиси бўлиши мумкин

    07.11.2023, 11:06

    Инфаркт, инсульт ва депрессия: аёлларда эркакларга қараганда кўпроқ учрайдиган касалликлар

    19.11.2023, 17:34

    “Менга ҳаво етмаяпти”: нафас олиш қийинлашганда нима қилиш керак?

    19.11.2023, 11:20

    Кексалар саломатлиги учун хавфли ҳисобланган кичик ўзгаришлар

    18.11.2023, 11:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.