Президент фармони билан баъзи норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, “Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–136-сон фармонининг 1-бандида назарда тутилганлар 2024 йил-1 январдан Ички ишлар вазирлиги тизимидаги тиббиёт ва фармасевтика ходимларига (махсус ва ҳарбий унвонга эга бўлган ходим ҳамда ҳарбий хизматчилардан ташқари) нисбатан ҳам татбиқ этилади: Қуйидагилар ойлик лавозим маошлари:
- олий ва биринчи малака тоифаларига эга бўлган тиббиёт ва фармасевтика ходимлари учун — 15 фоизга;
- иккинчи малака тоифасига эга бўлган ва тоифага эга бўлмаган, шунингдек, бошқа тиббиёт ва фармасевтика ходимлари учун — 10 фоизга;
- тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари учун — 15 фоизга оширилади.
1 июлдан бошлаб туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида фаолият юритаётган психиатр ҳамда психиатрия даволаш муассасаларида фаолият юритаётган психиатр, тиббий психолог, психотерапевт ҳамда суисидологларнинг лавозим маошига устама миқдори 25 фоиздан 50 фоизга оширилиши айтилган эди.
Изоҳ (0)