Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш ва бир қатор гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, деб ёзди Jerusalem Post ўз манбаларига таяниб.
“Ҳозирда бу борада ҳеч қандай келишув йўқ”, — деди нашрга Исроилнинг юқори мартабали амалдори.
Ўз навбатида, ҲАМАСнинг юқори мартабали аъзоси Иззат ал-Ришек: “Оммавий ахборот воситаларининг ҲАМАС манбаларига таяниб тарқатган, бугундан бошланадиган келишув битими ҳақидаги хабарлари ҳақиқатдан йироқ”, — деди.
Нашр суҳбатлашган фаластинликлар ҳам ҳозирча ўт очишни тўхтатиш ёки маҳбуслар алмашинуви бўйича келишув мавжуд эмаслигини эслатиб ўтди.
Аввалроқ Иорданиянинг Al-Ghad газетаси ҲАМАСдаги манбага таяниб, душанба куни соат 11:00да бошланадиган беш кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилгани ҳақида хабар берган эди.
Келишув доирасида, ҲАМАС томонидан гаровга олинган 50 киши Исроил қамоқхоналаридаги 50 нафар фаластинлик маҳбус эвазига озод қилиниши кутилаётганди.
Изоҳ (0)