Биргина Ғазо секторидаги қуруқликдаги операция давомида Исроил мудофаа кучларининг йўқотишлари 61 кишига етди. Бу ҳақида армия матбуот хизмати сайтида эълон қилинган маълумотларда айтилади.
Исроил армияси маълумотларига кўра, 18 ноябрь куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати тарафдорлари билан бўлган жангларда яна уч аскар ҳалок бўлган. Улар секторнинг шимолида ўлдирилган.
Умумий олганда 7 октябрдан бери Исроил армиясида жами қурбонлар сони 383 нафарни ташкил этади.
Аввалроқ Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12,3 минг кишидан ошгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)