Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 19−22 ноябрь кунлари Хитойда бўлади.
ХКП Марказий қўмитаси сиёсий бюроси аъзоси, Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ининг таклифига биноан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитойга ташриф буюради.
Ташриф доирасида ТИВ раҳбарлари Хитой ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида биринчи стратегик мулоқотни ўтказади.
Апрель охирларида Бахтиёр Саидов хитойлик ҳамкасби Син Ган билан музокара ўтказган эди. Шунингдек, у ўшнда Шенси провинцияси партия котиби Чжао Иде билан учрашиб, Ўзбекистон—Хитой ҳудудлараро алоқаларини ривожлантириш масалаларини кўриб чиққан.
Изоҳ (0)