Тошкент шаҳар ҳокимлиги Шайхонтоҳур туманидаги “Баланд” масжидининг тарихий биноси янги қурилиш сабаб хавф остида қолгани ҳақида тарқалган хабар юзасидан маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги “Қоратош” маҳалласидаги янги масжид биноси бузилиши оқибатида унинг ичида бўлган “Баланд” масжидига ҳам шикаст етиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.
Ҳокимлик масжиднинг тарихий биноси сақланиб, янги бино ичида қолишини маълум қилди. Эълон қилинган суратлардан кўриш мумкинки, масжиднинг биноси ўзгармай қолади ва намоз вақтида кўпроқ муслимларни сиғдириш учун янги хона ва иншоотлар билан бойитилади. Шу тариқа, тарихий бино “консервация” қилинади, лекин шу билан бирга, ўзининг бирламчи вазифасини сақлаб қолади ва намоз ўқиш жойи сифатида хизмат қилишни давом эттиради.
“Ўз навқирон йилларида ичига кўпи билан 50 нафар инсонни сиғдира олган масжидда келгусида 450 нафардан ортиқ инсон намоз ўқиши мумкин бўлади. Шунингдек, унда таҳоратхоналар, ходимлар учун ошхона ва бошқа замонавий шароитлар яратилади”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)