“Казтрансойл” магистрал нефть қувури орқали 2023 йилнинг январь октябрь ойларида Германияга 690 минг тонна қозоқ нефтини етказиб берди, ноябрь ойида эса 100 минг тонна нефть етказиб бериш режалаштирилган. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб, “ТАСС” хабар берди.
2023 йил январь октябрь ойларида Қозоғистон нефтини Transneft Очиқ аксийдорлик жамиятининг магистрал нефть қувурлари тизими орқали Германияга етказиб бериш ҳажмни 690 минг тоннани ташкил этган. Ноябрь ойида “Казтрансойл” Германияга 100 минг тонна қозоқ нефтини етказиб беришни режалаштирмоқда.
2022 йил декабрда “Казтрансоил” 2023 йилда Transneft орқали 1,2 миллион тонна нефтни Германияга юбориш бўйича йиллик ариза юборган. Бироқ нефть етказиб беришнинг ҳақиқий ҳажми нефть компаниялари сўровларига боғлиқ бўлади.
Ушбу нефть транзити Қозоғистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида 2002 йил 7 июндаги тегишли келишув доирасида амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)