Ўзбекистонга 2023 йилнинг 10 ойида Россиядан 628,9 минг нафар фуқаро ташриф буюрган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, январь октябрь ойларида Россиядан келган фуқароларнинг асосий сафар мақсадлари қуйидагича бўлган:
- қариндошларни йўқлаш — 406,6 минг нафар;
- дам олиш — 205,6 минг нафар;
- хизмат юзасидан — 15,6 минг нафар;
- даволаниш — 0,9 минг нафар;
- бошқа мақсадларда — 0,2 минг нафар.
Агентлик маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонга 567,7 минг нафар россиялик ташриф буюрган.
Изоҳ (0)