• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Қовоқнинг илмий жиҳатдан исботланган 7 фойдаси

    Қовоқ – кўпчилик севиб истеъмол қиладиган маҳсулот. У шунчаки мазали эмас, организм учун фойдали ҳамдир. Қовоқнинг илмий жиҳатдан исботланган фойдали хусусиятлари ҳақида қуйида билиб оласиз.

    Фото: Lifehacker

    1. Таркибида катта миқдорда А витамини сақланади

    Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, қовоқ таркибида бета-каротин – организмга тушганидан кейин А витаминига айланадиган ўсимлик пигменти миқдори жуда кўп. Айнан бета-каротин қовоққа тўқ сариқ ранг беради.

    А витамини организм учун муҳим моддалар сирасига киради. Танамиз бу витаминни мустақил равишда ишлаб чиқара олмайди: витамин организм томонидан тайёр ҳолатда ёки каротиноидлар кўринишида қабул қилинади. Истеъмол қилинаётган маҳсулотлар таркибида А витамини миқдори кам бўлса, бу саломатликка салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди: кўриш қобилияти ёмонлашади, иммунитет тушиб кетади, тананинг турли аъзолари ва тўқималари – суяклардан тортиб мия фаолиятигача секинлашади.

    Таркибида катта миқдорда бета-каротин сақланадиган маҳсулот эҳтимолий гиповитаминознинг олдини олишга ёрдам беради. Организм А витаминининг бир кунлик меъёрини қабул қилиши учун кунига 300 гр қовоқ ейиш керак бўлади. Уни ўзингизга ёққан кўринишда – қирғичдан ўтказилган, қайнатилган, димлаб пиширилган, қуритилган ёки бошқа бирор усул билан тайёрлаб истеъмол қилишингиз мумкин.

    2. Қовоқ бошқа турдаги озуқавий моддаларга ҳам бой

    Қовоқ ўз таркибида А витаминидан ташқари қуйидагиларни ҳам сақлайди:

    – оқсил;

    – углеводлар, жумладан овқат ҳазм қилиш жараёни учун ўта муҳим бўлган клетчатка;

    – C, E, B2 (рибофлавин) витаминлари;

    – минераллар (калий, рух, марганец, темир, магний)

    Саломатликка зарар келтирувчи тўйинган ёғлар, холестерин ва натрий (улар одатда юрак, томирлар, буйраклар, ошқозон ва бошқа аъзоларга зарар етказади) қовоқ таркибида деярли мавжуд эмас.

    3. Қовоқ ёрдамида озиш мумкин

    Қовоқ этининг 94 фоизи сувдан иборат. Бу эса унинг кам калорияли маҳсулот эканлигидан дарак беради: 100 гр қовоқнинг озуқавий қиймати бор-йўғи 20 ккал га тенг. Устига-устак, калорияларнинг катта қисми организмга углеводлар, жумладан клетчатка кўринишида етказилади. Клетчатка эса фойдали хусусиятга эга: у ошқозон-ичак трактига тушганидан кейин намликни ўзига сингдириб олади, ўлчам жиҳатидан катталашади ва тўқлик ҳиссини пайдо қилади. Шунинг учун ҳам қовоқ истеъмол қилинаётган калориялар миқдорини камайтириш, ортиқча вазндан халос бўлиш ва очлик ҳиссига қарши курашишни истаган инсонлар учун мукаммал даражада мос келади.

    4. Қовоқ таркибида антиоксидантлар жуда кўп

    Антиоксидантлар – тана ҳужайраларининг эркин радикаллар томонидан зарарланишига қарши курашувчи моддалар бўлиб, ушбу жараён “Оксидловчи стресс” деб аталади. Шифокорлар уни тез қариш, сурункали яллиғланиш ҳолатларининг пайдо бўлиши, юрак-қонтомир, эндокрин тизими ва мия фаолиятидаги бузилишлар, баъзан саратон касалликларига олиб келувчи ҳужайралар мутацияси билан боғлашади.

    Қовоқ таркибида антиоксидантлардан альфа ва бета-каротин, бета-криптоксантин ва бошқалар сақланади, улар организмга оксидловчи стресс ҳамда унинг асоратларига қарши курашиш учун ёрдам беради.

    5. Қовоқ юрак-қонтомир тизими саломатлигини мустаҳкамлайди

    Қовоқ таркибидаги калий, B витамини, клетчатка, антиоксидантлар юрак-қонтомир тизими фаолиятини рағбатлантиради. Санаб ўтилган моддалар тизим фаолиятида ўта муҳим ўрин туради.

    6. Кўриш қобилиятининг ёмонлашишига қарши курашади

    Қовоқ кўзлар саломатлиги учун муҳим бўлган А витаминига бойлиги ҳақида юқорида айтиб ўтдик. Бундан ташқари, унинг таркибида кўриш қобилияти учун зарур бўлган бошқа моддалар ҳам бор.

    Қовоқ – лютеин ва зеаксантиннинг энг яхши манбаларидан бири ҳисобланади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ушбу моддалар катаракта, ёш билан боғлиқ ўзгаришлар, жумладан сариқ доғ пайдо бўлиши каби кўз касалликлари хавфини камайтиради.

    7. Тери ҳолатини яхшилайди ва эрта қаришнинг олдини олади.

    Бета-каротин ултрабинафша нурлари таъсирида терига етказиладиган зарар миқдорини камайтиради. B витамини эса коллаген ишлаб чиқаришга ёрдам беради – у терининг муҳим элементи бўлиб, тери таранглигини сақлайди, натижада жароҳатлардан кейин терининг қайта тикланиши учун кўп вақт керак бўлмайди. А витамини, лютеин, зеаксантин ва бошқа антиоксидантлар эса қариш жараёнини секинлаштиради.

    Қовоқ истеъмоли кимлар учун зарарли?

    Қовоқ – ўта мазали ва фойдали маҳсулот. У аксарият ҳолларда организм учун хавфсиз ҳисобланади. Бироқ айрим инсонлар қовоқни шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда истеъмол қилганлари маъқул.

    Қандай ҳолатларда дейсизми?

    – Таркибида А витамини мавжуд бўлган қўшимчалар қабул қилаётган бўлсангиз. А витамини – организм учун жуда керак, аммо унинг миқдори кўпайиб кетса, витамин тана учун заҳарга айланади, буйраклар, жигар фаолиятидаги бузилишлар, остеопорозга сабаб бўлади. Бир вақтнинг ўзида қовоқ ва А витаминига бой бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиб, гипервитаминозга дучор бўлиш имконсиз, боиси организм овқатдан қанча витаминни ажратиб олиши кераклигини жуда яхши билади. Аммо А витаминини етарли миқдорда қабул қила туриб, синтетик қўшимча ҳам ичсангиз, гипервитаминозни келтириб чиқаришингиз ҳеч гап эмас.

    – Қовоқ истеъмолидан кейин ўзингизни ёмон ҳис қилаётган бўлсангиз. Мисол учун, терида тошмалар пайдо бўлса, қорин дам бўлиши, кўнгил айниши, диарея кузатилса, сизда катта эҳтимол билан қовоққа аллергия бор.

    – Маълум дори воситалари, мисол учун литий асосидаги препаратларни доимий равишда қабул қилсангиз. Қовоқ сийдик ҳайдаш хусусиятига эга, бу эса дори воситаларининг таъсирини кесиб қўйиши, уларни организмдан чиқариб юбориши мумкин.

    – Ошқозон шираси билан боғлиқ муаммо ёки гастритингиз бўлса. Қовоқ эти ошқозондаги кислота даражасини янада пасайтириб юборади.

    – Қандли диабетдан азият чексангиз. Қовоқ – юқори гликемик индексга эга маҳсулот ҳисобланади, уни истеъмол қилиш қондаги қанд миқдорининг ошишига сабаб бўлади.

     

    14.11.2023, 12:17   Изоҳ (0)   32728
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қовоқ ичига гуруч ва товуқ қиймасини солиб, мазали таъмга эга таом тайёрлаймиз

    15.10.2022, 15:34

    Оздиради, иммунитетни мустаҳкамлайди, юракка фойда: қовоқ уруғларининг қандай ноёб хусусиятлари бор?

    25.05.2023, 10:40

    Мавсумий маҳсулот: қовоқчанинг қандай фойдали хусусиятлари бор? 

    16.08.2023, 17:55

    Қовоқ уруғининг инсон саломатлиги учун 5 та фойдали хусусияти 

    05.09.2023, 15:25

    Қовоқ нимаси билан фойдали? Уни рационга киритиш учун 10 та сабаб 

    22.09.2023, 15:42

    Қовоқ, лавлаги ва организмни вируслардан ҳимоя қилувчи бошқа кузги сабзавотлар  

    26.09.2023, 14:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.