• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Асални ҳар куни истеъмол қилиш мумкинми?

    Асал – фойдали хусусиятлари саноқ билмайдиган табиий маҳсулот. Бироқ уни ҳар куни истеъмол қилиш айрим ҳолатларда организмга зарар етказиб қўйиши ҳам мумкин. Асал қанча миқдорда ва қандай ҳолатларда истеъмол қилинса, сиз учун фойдали бўлади? Қуйида шу масалага ойдинлик киритамиз.

    Фото: Shutterstock

    Асалнинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?

    Асал метаболизмни тезлаштиради, холестерин миқдорини камайтиради ва бунинг ҳисобига озишга кўмаклашади. Бироқ, озиш ниятида бўлган инсонлар тўғри овқатланиш, соғлом уйқу ва жисмоний фаоллик меъёрларини ҳам ҳисобга олишлари лозим. Асал санаб ўтилган қоидаларга амал қилинган ҳолатдагина иммун тизимини мустаҳкамлайди. Яъни озиш жараёнида сизга кўмаклашувчи асосий восита бўла олмайди, бироқ ажойиб ёрдамчига айланади. Асал антиоксидантлар ҳисобига организмдаги токсинларни йўқ қилади, натижада терининг умумий ҳолати яхшиланади.

    Табиий асал таркиби

    Асал фолий кислотаси ҳамда флавоноидларга бой маҳсулот бўлиб, инсон организмига инфекция ва вирусларга қарши курашишга ёрдам беради. Касалликлардан тузалиш вақтида витаминларни қайта тиклашга кўмаклашади. Асал таркибидаги глюкоза мушакларни бўшаштиради ва руҳий ҳолатни яхшилайди. Ушбу мўжизавий маҳсулот асабийликнинг олдини олади, мойчечакли чойга қўшиб истеъмол қилинганда уйқу давомийлиги ва сифатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

    Асал таркибидаги аскорбин ва никотин кислотаси, калсий, B гуруҳи витаминлари мия фаолиятини рағбатлантиради.

    Фото: Shutterstock

    Асал истеъмолининг меъёри қанча?

    Шифокорлар асални ушбу маҳсулотнинг организм томонидан ўзлаштирилиш даражаси ва ёшингиздан келиб чиқиб истеъмол қилишни маслаҳат беришади. Мисол учун, катта ёшли одамларга кунига 2-2,5 ошқошиқ (ўртача 50 гр), болаларга – 2 ошқошиқ (15 гр), кексаларга – 1-1,5 ошқошиқ (25 гр) асал истеъмоли тавсия этилади.

    Асал организмга салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин

    Асал истеъмолида меъёрга амал қилиш ўта муҳим, йўқса унинг таркибидаги шакар қондаги глюкоза миқдорини ошириб юборади. Бу эса қандли диабетнинг ривожланишига сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Шифокорлар шунингдек, асални 40 даражадан юқори ҳароратда қиздириш, уни иссиқ ичимликларга қўшиб истеъмол қилиш мумкин эмаслигини айтишади. Боиси асал юқори ҳароратда қиздирилганда ошқозон саломатлигига жиддий зарар етказади.

    Кимларга асал истеъмол қилиш тавсия этилмайди?

    Асал табиий маҳсулот ҳисобланса-да, уни бир ёшга тўлмаган болаларга бериш мумкин эмас. Сабаби кичик ёшли болаларда ичакларнинг ҳимоя механизми ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлади. Асал эса аллерген маҳсулот бўлгани боис болалар организмида кескин реакцияни келтириб чиқариши мумкин.

    Аллергияга мойиллиги бор одамларга ҳам ҳар куни асал истеъмол қилиш мумкин эмас. Шифокорлар, шунингдек, ошқозоности бези, ошқозон яраси ва гастрит касалликларидан азият чекувчи беморларга ҳам асал истеъмол қилмасликни маслаҳат беришади, унинг таркиби вазиятни янада жиддийлаштириб юбориши мумкин.

    Ҳар қандай маҳсулотни кундалик рационга киритишда олтин ўрталикни топа билиш муҳим аҳамиятга эга. Асал қарши кўрсатмалар бўлмаган ҳолатда ва меъёрида истеъмол қилинганда организмга катта фойда келтиради. Вируслар кенг тарқаладиган совуқ кунларда асал истеъмол қилиш иммунитетни оширади. Шунинг учун ҳам ушбу маҳсулотни куз-қиш фаслида ҳар куни ва меъёрида истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

    13.11.2023, 10:59   Изоҳ (0)   13095
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қаҳва, асал ва соус — совиткичда сақлаш керак бўлмаган 15 маҳсулот

    18.09.2021, 13:52

    Ёнғоқ, асал ва уйқу сифатини яхшилашга ёрдам берадиган бошқа маҳсулотлар

    01.11.2022, 20:51

    Саримсоқ, асал, D витамини: уларнинг қайси бири иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, қайси бири йўқ?

    16.01.2023, 21:45

    Банан, денгиз карами ва асал: кайфиятни кўтарадиган 7 хил озиқ-овқат маҳсулоти

    12.05.2023, 16:30

    Шоколад, асал ва балиқ: аёллар учун энг фойдали бўлган 13 хил маҳсулот

    24.07.2023, 13:40

    Тоза асал танлашда нималарга эътибор бериш керак? 

    20.10.2023, 19:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.