Қирғизистон президенти Садир Жапаров Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) давлат раҳбарларининг Тошкентда бўлиб ўтган 16-саммитида Ғазодаги вазият юзасидан нутқ сўзлади. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.
Садир Жапаров ИҲТ маконига бевосита таъсир кўрсатадиган муҳим геосиёсий ўзгаришлар юз берганини айтди.
“Яқин Шарқдаги вазият ва Ғазо секторидаги гуманитар инқирозни юракда оғриқ ва чуқур ҳамдардлик билан кузатмоқдамиз. Томонларни қурбонлар ва тинч аҳолига нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича кенг қамровли чоралар кўришга, ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга ва музокара жараёнини зудлик билан бошлашга чақирамиз”, — деди у.
Бундан ташқари, президент Афғонистон мавзусига тўхталиб, ушбу мамлакат халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш, Афғонистон иқтисодиётини тиклашга хизмат қиладиган минтақавий интеграция иқтисодий ва гуманитар лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)