Россиянинг Сочи шаҳридаги Red Arena мажмуасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Унда ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўстматов (6-0, 5 КО) ЖАР вакили Сифамандла Баленига (21-6-2, 8 КО) қарши рингга кўтарилди.
Жанг тўлиқ 10 раунд давом этди. Якунда ҳакамларнинг барчаси Дўстматовнинг ғалабасини қайд этди.
Шунингдек, ушбу бокс оқшомида Фазлиддин Ғойибназаров ҳам профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади.
Изоҳ (0)