Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 11-туридан ўрин олган ўйинда “Ньюкасл” ўз майдонида “Арсенал”ни қабул қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда ҳам хавфли вазиятлар юзага келди ва ҳисоб очилди. 64-дақиқада Антони Гордон мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Қолган дақиқаларда дарвозаларга йўл топилмади ва “Ньюкасл” зафар қучди.
“Ньюкасл” очколари сонини 20 тага етказди ва 6-ўриндан жой олди. Мағлуб бўлган “Арсенал” 24 очко билан 3-ўринда бормоқда.
АПЛ
11-тур
4 ноябрь, шанба
“Ньюкасл” — “Арсенал” 1:0
Гол: 1:0 – 64 Гордон.
“Ньюкасл”: Поуп, Триппьер, Шер, Ласселс, Берн (Ливраменто, 46), Бруно Гимараэс, Лонгстафф, Альмирон (Мерфи, 63; Ритчи, 79), Жоэлинтон, Гордон, Уилсон (Уиллок, 62).
“Арсенал”: Райя, Уайт (Зинченко, 73), Габриэль, Салиба, Томиясу, Жоржиньо (Фабиу Виэйра, 79), Райс, Ҳаверц, Мартинелли, Сака, Нкетиа (Троссард, 79).
Огоҳлантиришлар: Ҳаверц (37), Гордон (37), Лонгстафф (38), Шер (39), Бруно Гимараэс (88), Ливраменто (90).
Изоҳ (0)