Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 11-туридан ўрин олган ўйинда “Манчестер Сити” ўз майдонида “Борнмут”ни қабул қилди.
Учрашувнинг 30-дақиқасида Жереми Доку ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Бернарду Сильва ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. 37-дақиқада Мануэл Аканжи “шаҳарликлар”нинг учинчи голига муаллифлик қилди.
Иккинчи бўлимда ҳам мухлислар голлар шоусига гувоҳ бўлди. Дастлаб, 64-дақиқада Фил Фоден дарвозани ишғол қилди. 74-дақиқада Луис Синистерра ҳисобни қисқартирди. 88-дақиқада Сильва дублни расмийлаштирди. 88-дақиқада Натан Аке учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди.
Пеп Гвардиола шогирдлари очколари сонини 27 тага етказди ва мусобақа пешқадамига айланиб олди.
АПЛ
11-тур
4 ноябрь, шанба
“Манчестер Сити” — “Борнмут” 6:1
Голлар: 1:0 – 30 Доку, 2:0 – 33 Бернарду Сильва, 3:0 – 37 Аканжи, 4:0 – 64 Фоден, 4:1 – 74 Синистерра, 5:1 – 83 Бернарду Сильва, 6:1 — 88 Аке.
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Уокер, Стоунз (Льюис, 71), Аке, Аканжи, Ковачич, Бернарду Сильва (Бобб, 85), Родри (Филлипс, 71), Ҳоланд (Фоден, 46), Альварес (Матеуш Нунеш, 71), Доку.
“Борнмут”: Раду, Ааронс, Келли, Мифем (Сенеси, 46), Забарний, Керкез, Кристи, Таверне (Синистерра, 72), Биллинг (Семено, 71), Скотт (Ротуэлл, 44), Соланке (Клюйверт, 85).
Огоҳлантириш: Биллинг (32).
Изоҳ (0)