Тошкентнинг икки тумани ҳудудида 2 ноябрь куни табиий газ таъминоти қисман тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, пойтахт ҳудудлари газ таъминоти тизимида 2 ноябрь куни таъмирлаш ва созлаш ишлари амалга оширилади.
Янгиҳаёт туманида соат 10:00 дан 17:00 га қадар:
- “Сайёр машъал” маҳалласининг Лутфикор 8-тор кўчасида;
- Улгуржи истеъмолчилар — 1 та.
Мирзо Улуғбек туманида соат 10:00 дан 18:00 га қадар:
- “Темурийлар” маҳалласининг Бунёдкорлик, Бунёдкорлик-1 ва Ватан 1-2-3-4-тор кўчаларида;
- Улгуржи истеъмолчилар — 3 та.
“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Аввалроқ Юнусобод, Миробод, Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари 30 ва 31 октябрь куни қисман газ таъминотидан узилиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)